Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Суд қарорларини ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинади

18.11.2020

Читать на русском языке

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди

 

Йиғилишда суд ҳужжатларини ижро этиш ҳолати туман ва шаҳарлар мисолида кўриб чиқилди. Қарздорликларни қисқартириш бўйича мамлакат даражасида алоҳида, вилоят ва туманлар миқёсида алоҳида тизимда иш олиб борилиши белгиланди.  

 

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси 20 млрд сўмдан юқори қарзларни ундириш билан шуғулланади. Бюронинг вилоят бошқармалари 10 млрд сўмдан 20 млрд сўмгача бўлган қарзлар ундируви билан ишлайди.

 

Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсманга давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича тадбиркорлик субъектларининг қарзлари юзасидан ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисида мурожаат этиш ҳуқуқи берилади.

 

Қарздорнинг мол-мулки йўқлиги сабабли тўхтатилган ижро ҳужжатлари билан ишлаш масаласи муҳокама қилинди. Қарздорлар тўғрисида ягона электрон платформа яратиб, уларни нотариус, банк, солиқ, давлат хизматлари, божхона, кадастр, ички ишлар ва бошқа идоралар базасига интеграция қилиш зарурлиги таъкидланди.

 

Давлат ижрочиларининг иш ҳажми масаласи ҳам эътибордан четда қолмади. Кўп жойларда битта ижрочига тўғри келаётган ҳужжатлар сони меъёрлардан зиёд экани кўрсатиб ўтилди.

 

Масалан, мулкий ҳуқуқларни рўйхатга олиш, ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш, жарима ва коммунал тўловларни тўлаш каби 8 тоифадаги ҳужжатларни мажбурловсиз ҳам амалга ошириш мумкин. Ҳозирда МИБ зиммасида бундай ижро ҳужжатлари 1,6 миллионта, бу эса жами ишларнинг 35%и. 400 минг сўмгача бўлган маблағларни ундиришга оид ҳужжатлар бўлса 60%ни ташкил этади.

 

Шу боис, масъул шахсларга суд қарорларини ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилиш, МИБ тузилмасида кам миқдордаги маблағларни ундириш билан шуғулланадиган махсус бўлимларни ташкил этиш топшириқлари берилди.

 

Фуқаролар шикоятларининг қарийб 64%ини алимент масалалари ташкил этмоқда. Шу боис, алимент олувчилар ва тўловчиларнинг тўлиқ реестрини шакллантириб, автоматлашган назорат тизимини жорий қилиш вазифаси қўйилди.

 

Суд ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича Бош прокурор раҳбарлигида Республика кенгаши ва вилоят ҳокимлари бошчилигида ҳудудий кенгашлар тузилиб, уларга вилоят прокурорлари ўринбосар этиб бириктирилиши белгиланди.

 

Маълумот учун: Жорий йилнинг 10 ойида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига 4 миллионга яқин ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, шундан 1 млн 200 мингтаси бажарилмаган. Яъни, бугунги кун ҳолатига 17 трлн сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланмай турибди. Бунинг 7,2 трлн сўми давлат ундирувига, қолган 9,7 трлн сўми жисмоний ва юридик шахсларга тегишли.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_