Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Должно ли малое предприятие на общеустановленных налогах сдавать финотчетность ежеквартально? Подробнее – в консультациях на buxgalter.uz

Судда бизнес йўриқномага таяниб ҳимоя қилинади

17.04.2019

Читать на русском языке

 

ССП Судларда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояланишини таъминлашга доир йўриқномани ишлаб чиқди

 

Ҳужжатда Савдо-саноат палатаси суд идораларида ўз аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояланишини таъминлаш тартиби белгиланган.

 

ССП давлат органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинганда тадбиркорлик субъекти номидан суд муҳокамасининг исталган босқичида иштирок этиш, шунингдек даъво аризалари билан бир қаторда апелляция, кассация шикоятлари, аризалар, шу жумладан назорат тартибида протест келтириш ҳақида илтимосномалар бериш ҳуқуқига эга («Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддаси).

 

Бу ҳолда даъво аризалари (аризалар) давлат божини тўламасдан тақдим этилади (Солиқ кодексининг 329, 330 ва 3301-моддалари).

 

Йўриқнома (ССП раисининг 15.03.2019 йилдаги 45 «А»-сон буйруғи билан тасдиқланган) матни билан бу ерда танишиш мумкин.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_