Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғи қандай суғурталанади

18.09.2018

Читать на русском языке


Олий суд судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий тартибда суғурта қилиш қоидаларини ишлаб чиқди. Лойиҳа ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.

 

«Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 76-моддасида судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғи бюджет маблағлари ҳисобидан давлат томонидан мажбурий тартибда суғурта қилиниши кўрсатилган, шунингдек суғурта ҳодисалари рўйхати ва суғурта пулининг миқдорлари белгиланган. ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган лойиҳада ушбу нормани амалга ошириш алгоритми келтирилган.

 

Қуйидагиларни белгилаш таклиф этилмоқда:  

  • давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси суғурта қилдирувчи (Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд) ва суғурталовчи («Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси) ўртасида 1 йил муддатга тузилади;
  • ҳар бир суғурталанган шахс олдидаги суғурталовчи мажбуриятларининг чекланган ҳажми судьянинг 50 ойлик иш ҳақи миқдорини ташкил этади;
  • давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти миқдори суғурта пулини суғурталанган шахслар сонига ва 0,238% миқдорида белгиланган суғурта тарифига кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

 

Суғурта қопламларини тўлаш бўйича таклиф этилаётган қоидалар жадвалда келтирилган:

 

Суғурта қопламини тўлаш ҳоллари

Қоплам миқдори ва тўлов тўланадиган шахс

Суғурта қопламини олиш учун суғурталовчига тақдим этиладиган ҳужжатлар

Судья ишлаётган даврида ёки ваколат муддати тугаганидан кейин ҳалок бўлса (вафот этса), агар бу судья ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган тан жароҳатлари ёки соғлиғининг бошқача шикастланиши оқибатида рўй берган бўлса

 

унинг меросхўрларига – судьянинг 50 ойлик иш ҳақи миқдорида

 

  • суғурта қопламини тўлаш талаб қилинган ариза;
  • суғурталанган шахснинг вафот этганлиги тўғрисида гувоҳнома (нусха олиш учун асл нусхаси тақдим этилади);
  • наф олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
  • мерос олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома (нусха олиш учун);
  • суғурта ҳодисаси рўй берганлиги далилини тасдиқловчи ҳужжат (махсус тергов далолатномаси).

 

Ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган тан жароҳатлари ёки соғлиғининг бошқача шикастланиши оқибатида ваколат муддати тугаганидан кейин ҳалок бўлган (вафот этган) суғурталанган шахсга нисбатан тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг (бундан кейин – ТМЭК) ушбу далилни тасдиқловчи хулосаси ҳам тақдим этилади.

 

Наф олувчи мерос олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани олиши учун, суғурталовчи наф олувчига нотариал идорага тақдим этиш учун маълумотнома беради.

Суғурталанган шахс ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан келгусида касбга доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини истисно этадиган даражада ногиронлиги белгиланса, майиб бўлиб қолса ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилганида 

 

суғурталанган шахсга – судьянинг 25 ойлик иш ҳақи миқдорида

  • суғурта қопламини тўлаш талаб қилинган ариза;
  • суғурталанган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
  • суғурта ҳодисаси рўй берганлиги далилини тасдиқловчи ҳужжат (махсус тергов далолатномаси, ногиронлик гуруҳи, ногиронликни белгилаш сабаблари ва вақти кўрсатилган ногиронликни белгилаш тўғрисидаги ТМЭК хулосасининг нусхаси);
  • меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси.

Судья ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан касбга доир фаолият билан шуғулланиш имкониятини истисно этмайдиган ва меҳнат қобилиятининг доимий йўқолишига олиб келмайдиган тан жароҳатлари ёки унинг соғлиғига бошқача шикаст етказилганида

суғурталанган шахсга – судьянинг 5 ойлик иш ҳақи миқдорида

  • суғурта қопламини тўлаш талаб қилинган ариза;
  • суғурталанган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
  • тиббиёт муассасасининг оғир даражада олинган тан жароҳатлари ва соғлиғига бошқача шикаст етказилганлиги тўғрисидаги хулосаси;
  • суғурта ҳодисаси рўй берганлиги далилини тасдиқловчи ҳужжат (тан жароҳатлари ёки соғлиғига бошқача шикаст етказилганлиги далили ва ҳолатларини тасдиқловчи махсус тергов далолатномаси, суриштирув, дастлабки тергов ва суд органларининг далолатномалари).

 

Суғурталовчи суғурта қопламини тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, суғурталанган шахсга (наф олувчига) суғурта пулини тўлаш тўғрисида ариза билан ёзма мурожаат қилган кундан эътиборан 15 иш кунидан кечиктирмай рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда бу ҳақда хабар бериш шарт.   

 

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум