Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Сўм девальвацияси жисмоний шахслар депозитларига таъсир кўрсатмади

18.10.2019

Читать на русском языке

2019 йилнинг июль-август ойларида ички ва ташқи омиллар таъсирида хорижий валютага бўлган талаб ўсди, натижада сўм девальвацияси тезлашди, деб хабар берилди МБнинг сайтида.

 

2019 йил январь-июль ойларида долларнинг алмашинув курси 4%га (1 долларга 8 336 сўмдан 8 667 сўмгача) ошган ва ўртача ойлик ўсиш суръати 0,6%ни ташкил этди. Август ойида валюта курсининг кескин ўсиши (8,2%) кузатилди. Бироқ, сентябрь ойига келиб, у ўзининг аввалги тенденциясига қайтди ва ойлик ўсиш суръати 0,5%гача пасайди.

 

Миллий валюта девальвацияси аҳолининг жамғариш кайфиятига ва фаоллигига кам таъсир кўрсатди. Марказий банк томонидан ўтказиладиган сўров натижалари шуни кўрсатадики, июнь-сентябрь ойларида омонатларини хорижий валютада (шу жумладан, АҚШ долларида) сақлашни афзал кўрувчи сўров иштирокчилари улуши кўпайган. Жамғармаларини нақд долларда сақлашни афзал кўрувчи респондентлар улуши май ойидаги 19%дан август ойида 33%гача, хорижий валютадаги омонатларда сақлашни афзал кўрувчилар улуши эса май ойидаги 17%дан сентябрда 24%гача ошди. Сентябрь ойида валюта курси барқарорлашганидан сўнг, жамғармаларини нақд долларда сақлашни афзал кўрувчи сўров иштирокчилари улуши 33%дан 29%гача пасайди.

 

Сентябрь ойида хорижий валютадаги муддатли депозитлар бўйича фоиз ставкалар деярли ўзгаришсиз қолиб, жисмоний шахсларнинг депозитлари бўйича 4,5%ни, юридик шахсларнинг депозитлари бўйича эса 4,9%ни ташкил этди.

 

Марказий банкнинг инфляцион кутилмалар тўғрисидаги навбатдаги ҳисоботида келтирилганидек, жамғармаларни миллий валютадан хорижий валютага ўтказиш бўйича маълум кайфият шаклланганлиги ҳақидаги хулоса амалиётда ўз аксини топмади. Бу тижорат банкларининг курс қадрсизланишига бозор тамойилларидан келиб чиқиб, миллий валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкаларини ошириш орқали муносабат билдирганликлари билан изоҳланади.

 

Регулятор сайтида қўшимча ахборот ва жадваллар билан танишиш мумкин.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_