Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 августа надо сдать три отчета и уплатить налоги - читатйе на buxgalter.uzКакую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластикой картой -читайте на buxgalter.uz

Табиий газ нархлари икки марта оширилади

02.11.2018

Читать на русском языке

Барча истеъмолчилар учун газ тарифлари 2018 йил 16 ноябрдан ва 2019 йил 1 июндан ошади. Юнусобод туманида 2019 йил бошидан табиий газнинг маиший истеъмолчилари билан ўзаро ҳисоблашишнинг янги схемасини жорий этиш бўйича эксперимент бошланади.

 

Адлия вазирлиги Telegram орқали шундай хабар берди. Вазирлар Маҳкамасининг 1.11.2018 йилдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич  ўзгартириш тўғрисида»ги 897-сон қарорига мувофиқ, табиий газнинг янги тарифлари ва суюлтирилган газ учун янги нархлар белгиланди (жадвалга қаранг).

 

Т/р

Номи

Табиий газ тарифи (ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда): сўм / куб м ва суюлтирилган газ нархи (ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда): сўм / кг 

2018 йил 16 ноябрдан

2019 йил 1 июндан

1

Табиий газ

 

 

1.1

аҳолига коммунал-маиший эҳтиёжлар учун, газ ҳисоблагичи мавжуд бўлганда

320

350

1.2

аҳолига коммунал-маиший эҳтиёжлар учун, газ ҳисоблагичи мавжуд бўлмаганда:

 

 

 

овқат тайёрлаш ва иссиқ сув учун

553

605

 

иситиш учун

320

350

1.3

Пиширилган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар; оҳактош ва гипс қазиб олувчи, қайта ишловчи ва ишлаб чиқарувчи корхоналар; цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар; асфальт, бетон, темир бетон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар; иссиқхоналар ва иссиқхона-парник хўжаликлари; фарфор ва фаянс маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар; ресторанлар, кафелар, тантаналар ўтказиш объектлари ва бошқа умумий овқатланиш объектлари (меҳмонхоналар ва уларга тегишли ҳудудда жойлашган объектлар бундан мустасно); гипсокартон, тротуар ва керамик плита, брусчатка, керамик ва цемент-қумли черепица, қуруқ қурилиш қоришмалари, шунингдек труба маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар.

1 000

1 000

1.4

автомобилларга газ тўлдирувчи компрессор станциялари (шу жумладан балансида автомобилларга газ тўлдирувчи компрессор станциялари бўлган юридик шахслар) учун

800

 

800

1.5

бошқа улгуржи истеъмолчилар учун, пиширилган ғишт, асфальт ва цемент ишлаб чиқарувчи, энергия жиҳатидан самарали технологиялар ва ускуналарни жорий этган, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан (кўмирдан), шу жумладан, цемент ишлаб чиқаришнинг «қуруқ усули»дан фойдаланувчи корхоналар учун

600

га

600

2

Аҳолига маиший турмушда истеъмол қилиши учун реализация қилинадиган суюлтирилган газ

950

1 200

 

2019 йил 1 январдан Тошкентнинг Юнусобод туманида эксперимент сифатида янги тўлов шакли жорий этилади. Қуйидагиларнинг ҳақи белгиланган тариф бўйича тўланади:

  • иситиш мавсуми даврида якка тартибда иситиладиган уйларда ва квартираларда яшовчи битта абонент учун ойига 1 000 куб м;
  • бошқа ҳолларда – битта абонент учун 250 куб м.

 

Базавий нормадан ошган ҳажм учун 1,2 оширувчи коэффициентини қўллаган ҳолда ҳақ тўлаш керак бўлади

 

 


Комментарии (1)

Добавить комментарий

Гость_Нозимжон :

2018-11-19 11:06:08

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_