Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Табиий газ учун нархлар ўзгарди

17.03.2016

“Ўзтрансгаз” АК Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳоли учун етказиб бериладиган табиий газ учун тарифларни эълон қилди

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

2016 йил 16 мартдаги 19-03-22-06-ЎзР-7-2016-сон

РЕЕСТРИ

 

 

ТАБИИЙ ГАЗ УЧУН ТАРИФЛАР


2016 йил 1 апрелдан жорий қилинади

 

1. АҲОЛИ ТОМОНИДАН ФОЙДАЛАНИЛГАН ТАБИИЙ ГАЗ УЧУН ТАРИФЛАР


 

Т/р

Номи

Стандарт
ёки ТУ

Ўлчов бирлиги

Ўлчов бирлиги учун

тариф (сўм)

 

1.1

 

Газ ўлчагичи бор аҳолига етказиб бериладиган газ

 

ГОСТ

5542-87

 

 

10м3

 

 

2 260,00

 

1.2

 

Газ ўлчагичи йўқ аҳолига етказиб бериладиган газ:

овқат пишириш ва иссиқ сув таъминоти учун

 

 

 

 

-«-

 

 

 

 

10м3

 

 

 

 

3 908,30

 

иситиш учун

-«-

10м3

1 812,50

 

2. ГАЗ ЎЛЧАГИЧЛАРИ ЙЎҚ ҲОЛАТДА КОММУНАЛ-РЎЗҒОР ЭҲТИЁЖЛАРИГА

ИШЛАТИЛАДИГАН ГАЗ УЧУН ТАРИФЛАР (ГОСТ 5542-87)


Т/р

Истеъмолчи тавсифи

Ўлчов бирлиги

Тариф бўйича тўловлар

Йиллик *):

Ойлик

 

2.1

 

Марказий (якка) иссиқ сув таъминоти бор уйларда овқат пишириш газ плиталари

 

 

Бир яшовчидан

11,0 м3

 

 

 

51 589,80

 

 

 

4 299,15

2.2

Газда сув иситиш ускунаси ҳамда марказий иссиқ сув таъминот йўқ уйларда овқат пишириш газ плиталари

 

 

 -«-  15,0 м3

 

 

70 349,40

 

 

5 862,45

2.3

Марказий иссиқ сув таъминот бўлмаган ёки вақти-вақти билан ишлайдиган иссиқ сув таъминоти бор уйларни иссиқ сув билан таъминлаш учун газли иситгичлар

 

 

 

 -«-  16 м3

 

 

 

75 039,60

 

 

 

6 253,30

2.4

Иситиш газ ускуналари туридан қатъи назар уй ва квартираларни беш ойлик иситиш мавсуми давомида иситишда газдан фойдаланганлик учун ойига:

 

 

Иситиладиган хонанинг 1м3 учун

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида

Хонанинг 1м3 учун 6,0 м3

 

5 437,50

 

1 087,50

 

Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларда

Хонанинг 1м3 учун 5,76 м3

 

5 220,00

 

1 044,00

2.5

Дағал ва илдизмевали озуқаларни буғлаш ҳамда ичириш ва санитария мақсадлари учун сув иситишни ҳисобга олган ҳолда ҳайвонларга озуқа тайёрлаш

 

отга

5,6 м3

 

сигирга

23,7 м3

 

қўй (эчки)га

2,2 м3

 

чўчқага

12,5 м3

 

 

26 263,80

 

 

111 151,80

 

 

10 318,20

 

 

58 624,80

 

 

2 188,65

 

 

9 262,65

 

 

859,85

 

 

4 885,40

 

*) Иситиш ҳақи беш ойлик иситиш мавсуми давомида тўланади.

 

УМУМИЙ КЎРСАТМАЛАР

 

1. Ушбу прейскурант тарифлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолига етказиб бериладиган табиий газга тааллуқлидир.

 

2. Иситиш ускуналари туридан катьи назар, аҳоли томонидан уй ва квартира-ларни иситишда табиий газдан фойдаланиш учун тўлов беш ойлик иситиш мавсуми давомида ҳар ой ҳисобидан белгиланган.

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан иситиш мавсуми беш ойдан ортиқ ёки кам қилиб белгиланган тақдирда газдан фойдаланганлик учун истеъмолчилар билан тегишли тарзда ҳисоб-китоб қилинади.

 

3. Истеъмолчи (абонент )ларда иккита ёки ундан кўп газ плитаси ёки иссиқ сув таъминоти учун иситгич бўлса, ушбу ускуналар учун газ сарфлаш меъёри икки марта ёки ундан кўпроқ оширилади.

 

4. Газ ўлчагичлар ўрнатилган уй (квартира)ларда фойдаланилган газ учун тўловлар ўлчагичлар кўрсаткичи ва ушбу прейскурантда белгиланган тариф буйича тўланади.

 

5. Фойдаланилган газ учун тўлов миқдорини аниқлашда хонадоннинг барча аъзолари, шу жумладан вақтинча яшаётганлар ҳам ҳисобга олинади.

 

6. Иситилаётган хоналар деганда, бутун фойдали ҳажм: иситиш ускунаси қаерда жойлашганидан қатьи назар, яшаш хоналари, ваннахоналар, ошхона, ички йўлаклар, шунингдек, иситиш ускуналари бор бошқа хоналар (веранда, терасса, ойнаванд балконлар ва бошқа қўшимча қурилишлар) тушунилади.

 

7. Прейскурантнинг 2-бўлими тарифлари Ўзбе­кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 мартдаги 99-сон ва 2003 йил 2 октябрдаги 421-сон қарорлари билан тасдиқланган аҳолига етказиб бериладиган табиий газ сарфи меъёрлари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган.

   Иситиладиган хона меъёри бир кишига 43 куб метр қилиб белгиланган.

   Хоналарни меъёрда белгиланган ҳажмда (43м3/киши) иситиш учун фойдаланилган газ ҳақи белгиланган тариф бўйича, меъёрдан ортиқча ҳажми учун эса бир ярим баровар миқдорида тўланади.

 

8. Автоном сув иситгич ва қозонлар орқали иссиқхона (теплица) ва оранже-реяларни иситиш, якка тартибда меҳнат фаолиятини юритиш чоғида тандир, овқат пишириш учун фойдаланилган газ ҳақи улгуржи истеъмолчилар учун белгиланган тарифларда олинади. Газ ўлчагичлар йўқ бўлса, газ сарфи кечаю кундуз ишлаган газ ёқиш ускуналарининг энг юқори қуввати ва иситиш мавсумига тузилган шартномада белгиланган тартибда аниқланади.

 

9. Ушбу прейскурантнинг "Умумий кўрсатмалар"и, агар қўшимча прейс-курантда бошқача кўрсатилмаган бўлса, бошқа барча қўшимча прейскурантларга ҳам тегишлидир.

 

10.  Ушбу чакана нархлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги илгари тасдиқлаган (2015 йил 15 сентябрь, реестр № 19-03-22-05-ЎзР-92-2015) нархлар ўрнига 2016 йил 1 апрелдан жорий этилади.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах