Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Тадбиркорлар Тошкентни энг гўзал шаҳарга айлантиришади

13.06.2018

18 июнь куни Ботаника боғида ўтказиладиган “Тор 500” форуми давлат ҳокимияти ва хусусий секторни ўзаро яқинлаштириш ва улар ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш йўлидаги илк қадам бўлиши кутилмоқда. Унда давлат идоралари вакиллари, элчихоналар ва уларнинг савдо масалалари бўйича маслаҳатчилари ва бизнес соҳаси вакиллари қатнашади.

Жумладан, Тошкент шаҳар ҳокими, ҳокимлик ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши раиси ва бизнес соҳаси вакилларининг очиқ, ошкора ва ўзаро ишончли муносабатларни ўрнатишга бағишланган маърузалари тингланади. Форум доирасида тадбиркорларнинг “Тор 500” ҳамжамияти ташкил этилади. У шаҳримиз қиёфасини ўзгартириш ва Марказий Осиёнинг йирик шаҳарлари орасида уни етакчига айлантириш йўлида хизмат қилади.

 

—    Мақсадимиз бизнес соҳаси вакилларининг ҳам ҳокимлик ишларида фаол қатнашишлари учун шароит яратиш — деди шу мавзуга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев. — Ҳеч кимни мажбурламаймиз, шунчаки ўз ташаббуси билан шаҳримиз ривожига ҳисса қўшишни истайдиган тадбиркорларимиз жуда кўп. Ҳамжамиятга у ёки бу тарзда пойтахтимиз ривожига ҳисса қўшишга тайёр ва уни уддалай оладиган ҳамшаҳарларимизнинг барчасини таклиф этамиз. Улар форумга ташриф буюриб, ғоя ва таклифларини билдиришлари мумкин.

 

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, форумда мавжуд муаммолар очиқ ва ошкора ўртага ташланади ва биргаликда уларга жавоб изланади, ҳокимлик ҳам инвесторлар ва бизнес ҳамжамияти билан ўзаро ишончга асосланган, манфаатли муносабатларни ўрнатишга тайёр эканини намойиш этади.

 

Янги тузиладиган ҳамжамият эса тадбиркорлар ва солиқ органлари, прокуратура, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, СЭС органлари ўртасида тенгма-тенг мулоқот майдонига айланиши кутилмоқда.

 

—    Аввалига шаҳримиз ҳокимига кичик гуруҳдан иборат ташаббускорлар ҳамжамиятини ташкил этиш фикрини билдирган эдим, аммо улар бу лойиҳани кенгқамровли амалга оширган маъқул эканини айтдилар. Ва, Топ-500 тадбиркорлар ҳамжамиятини тузишга қарор қилдик, — деди Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Ҳикмат Абдураҳмонов.

 

Форум чоғида шаҳримиз ҳокими SWOT, яъни шаҳримизнинг кучли жиҳатлари, камчиликлари, имкониятлари ва хавфлар таҳлилини тақдим этади ва шунинг асосида ҳамжамиятнинг кейинги фаолият йўналишлари аниқланади. Хусусан, ҳоким шаҳарни ривожлантириш, унда ҳам шаҳарликлар, ҳам сайёҳлар ва меҳмонлар учун қулай шароитларни яратишга доир қатор йўналишларда ҳамкорлик қилиш борасидаги инвестицион салоҳиятни кўрсатиб бериши кутилмоқда.

 

“Тор 500” ҳамжамияти Ўзбекистон учун мутлақо янги тузилма бўлиб, унинг мақсадлари, вазифалари, тузилмаси ва таркиби билан Ҳикмат Абдурахмонов таништиради. Тадбирга 200-00-99 телефон рақамига қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиш мумкин.

 

Фозила Ашурова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах