Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Тадбиркорлар учун солиқ бошқармаси эшиклари ҳар чоршанбада очиқ

01.03.2018

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ҳар ҳафтанинг чоршанба куни “очиқ эшиклар куни”ни ўтказмоқда. Бу ҳақда ДСҚнинг расмий сайтида хабар берилган.

Мақсад эса тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини тинглаш ва уларнинг муаммоларини бартараф этиш. Навбатдаги ана шундай тадбир Ҳисоб палатаси, ДСҚ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Марказий банк, Адлия, Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармалари, тижорат банклари ҳамда Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши вакиллари ҳамда фаолияти вақтинчалик тўxтатилган тадбиркорлик субъектлари иштирокида ўтказилган.

 

Масалан, молиявий қийинчиликлар туфайли ўз фаолиятини тўхтатиб қўйган ва кредит фоиз ставкаси баланд бўлгани туфайли кредит ололмаган тадбиркорнинг муаммосини тез муддатда ҳал этиб бериш бўйича “Халқ банки” шаҳар бошқармаси раҳбариятига кўрсатма берилган.

 

Қиш мавсумида фойдаланилмайдиган очиқ бассейн учун йил бўйи солиқ тўлаётгани ва бу муайян қийинчиликларга олиб келаётганини билдирган яна бир тадбиркорлик субъектига мавсумий фаолият бўйича xизмат кўрсатувчи корxона сифатида қайта рўйxатдан ўтиш бўйича тавсия берилган.

 

Тадбиркорлар муаммоларининг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, айримлари бўйича эса ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш учун мутасадди идораларга учун топшириқлар берилган.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.