Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Задайте вопрос по НК в новой редакции заместителю министра финансов Дильшоду СУЛТАНОВУ - читать на buxgalter.uzКто отвечает за ЭЦП, если ею пользуются многие - читать на buxgalter.uzДо конца января нужно сдать четыре отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzСтоимость аренды госимущества в Ташкенте в 2020 году предлагается поднять в 1,5 раза - читать на buxgalter.uzКак работать с ЕНСТ? Продолжаем отвечать на актуальные вопросы - читать на buxgalter.uzРеестры онлайн–ККМ опубликованы, но переход на них снова откладывается - читать на buxgalter.uzКак уплачивать и отчитываться по налогу на прибыль в 2020 году - читать на buxgalter.uz

«Тадбиркорлар ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш» дастури ишга туширилди

04.07.2018

Читать на русском языке

Марказий банк, Халқаро молия корпорацияси, Савдо-саноат палатаси ва «Norma» профессионал ривожланиш маркази «Тадбиркорлар ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш» дастурини амалга ошира бошлади.



Дастур иккита компонентни ўз ичига олади:

  • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг «Молиявий саводхонлик асослари» (direktor.uz) онлайн-курсига бепул кириш имконини бериш;
  • курс бўйича сертификатлаш имтиҳонларини ташкил этиш.

 

– «Молиявий саводхонлик асослари» (direktor.uz) бепул онлайн-курси Марказий банк, Савдо-саноат палатаси ва Халқаро молия корпорацияси билан биргаликда ташкил этилди, – дейди «Norma» профессионал ривожланиш маркази директори Мўмин Ашуров. – Бутун материал «Ош маркази» умумий овқатланиш шохобчасини очишга қарор қилган тадбиркор мисолида содда ва лўнда тилда баён этилган. Юзма-юз имтиҳондан муваффақиятли ўтган иштирокчилар сертификат оладилар, банкдан кредит олаётганда ундан фойдаланиш мумкин бўлади. Банклар молиявий жиҳатдан билимли тадбиркорларга кўпроқ ишонч билдиришлари ҳаммага маълум.

 

Онлайн-курс тадбиркорни маблағни оқилона тасарруф этишга ўргатади. Курснинг ижобий жиҳати – у билан ўзингиз учун қулай вақтда шуғулланишингиз мумкин. Дарс матнини ўқийсиз, видеомаърузани кўрасиз, тест топширасиз, шундан сўнг кейинги дарсга ўтасиз. 11 та машғулот ана шу йўсинда олиб борилади.

 

Ўқув материали:

  • ўз бизнесини бошлашни;
  • кўпроқ фойда олишни;
  • энг керакли пайтда пулсиз қолмасликни;
  • маблағни ишонч билан тасарруф этишни истовчи кишиларга мўлжалланган.

 

Энг муҳими!  Курсни тамомлаганлар асосли қарорлар қабул қилиш, молиявий ҳисоботни ўқиш, бизнесни молиявий муаммолардан ҳимоялаш учун етарли билимга эга бўладилар, шунингдек банкирлар билан бемалол мулоқотга кириша оладилар.

 

Айнан банк ходимлари бошловчи тадбиркорни direktor.uz ресурси билан таништиришлари мумкин. Шу сабабли «Norma» ПРМда турли банклар ходимлари учун уч кунлик тренинг ташкил этилди. Курс муаллифлари уларни:

  • «Тадбиркорларнинг молиявий саводхонлиги асослари» курси бўйича гуруҳга маслаҳат бериш (машғулотлар ўтиш);
  • банкка мурожаат қилувчи фуқаролар учун якка тартибда маслаҳат бериш услубиятига ўргатдилар.

 

– Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг аксарият раҳбарлари молиявий билимларига эмас, балки ҳис-туйғуларига асосланиб, иқтисодий қарорлар қабул қиладилар. Тадбиркорлар ва аҳоли молиявий саводхонлигининг етарли эмаслиги маблағлардан фойдаланишга тўсқинлик қилади, банк маҳсулотлари бозори ривожланишига имкон бермайди, – дейди Туркистон банкининг Юнусобод филиали вакили Мухтор Мўминов. – direktor.uz ресурсининг ташкил этилганлиги бошловчи тадбиркор ўз ишини ривожлантириши учун зарур кўникмаларни эгаллашига имкон беради.

 

2018 йилда Дастур Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида амалга оширилади.

 

Олег Гаевой суҳбатлашди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_