Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
В ЭСФ появится новая графа для обязательного заполнения – читать на buxgalter.uzВводится регистрация договоров между хозсубъектами – читать на buxgalter.uzКак перейти на НДС и налог на прибыль по расчетному пороговому показателю – читать на buxgalter.uzКак отчитаться об использовании целевых средств – читать на buxgalter.uzКак использовать льготу по НДС в рамках проекта с международной финансовой организацией – читать на buxgalter.uz

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун – 3 трлн сўм

20.10.2020

Читать на русском языке

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

Давлатимиз раҳбари келгуси йилги бюджетни режалаштиришда пандемиянинг давом этиши, жаҳондаги иқтисодий фаоллик пасайишини инобатга олиш кераклигини таъкидлади.

 

Макроиқтисодий барқарорлик таъминлаш учун 2021 йили иқтисодиётда камида 5,1%, жумладан, саноатда 5,8%, хизматлар ва қурилишда 6,5%дан ўсишга эришиш керак бўлади.

 

Яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда 600 минг иш ўрнини легаллаштириш, 53 та идоранинг маълумотлар базасини интеграция қилиш, маркировка қўлланиладиган маҳсулотлар турини кенгайтириш ҳисобига бюджетга қўшимча маблағлар тушириш мумкин.

 

Йирик корхоналарда ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳам режалаштирилмоқда. Мисол учун, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш ҳамда ҳисоб-китобни тўғри йўлга қўйиш орқали акциз солиғидан қўшимча 500 млрд сўм маблағ тушириш имкони мавжуд. Электр энергияси билан ички бозордаги эҳтиёжни узлуксиз таъминлаш ҳисобига қўшилган қиймат солиғидан қўшимча 250 миллиард сўм бюджетга даромад тушиши кутилмоқда.

 

Пандемия шароитида 2021 йилда ижтимоий соҳага ажратиладиган харажатлар жорий йилга нисбатан камида 15%га оширилиши режалаштирилмоқда. Жумладан, мактабгача таълим қамрови даражасини 70%га, бунда хусусий сектор улушини 25%га етказиш мақсад қилинган. Халқ таълим вазирлигига бюджетдан ажратмалар 16%га оширилади. Мактабларни тезкор интернетга улаш бўйича биринчи марта бюджетдан 100 млрд сўм, жиҳозлашга 200 млрд сўм ажратилади.

 

Илм-фанни ривожлантириш концепцияси доирасида келгуси йили Инновацион ривожлантириш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига бюджетдан 2 баравар кўп маблағ ёки 100 млрд сўм ажратилади.

 

Соғлиқни сақлаш соҳасига қарийб 20 трлн сўм, шундан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 3 трлн сўм ҳамда дори-дармон харидига 1,8 трлн сўм белгиланиши кўзда тутилган.

 

Илк бора онкогематологияга қарийб 90 млрд сўм ажратилмоқда. Шунингдек, тамаки савдосидан олинган акциз солиғининг 7%и Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармасига ўтказиб берилади. Шу билан бирга, келгуси йилда биринчи марта гемодиализга муҳтож касалларга тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини 100%га етказиш учун 130 млрд сўм йўналтирилади.

 

Камбағалликни қисқартириш мақсадида ижтимоий нафақа олувчи муҳтож оилалар сони 2020 йил бошига нисбатан 2 бараварга оширилиши белгиланди. Келгуси йил 1 январдан ягона ижтимоий реестрни барча ҳудудларда ишга тушириб, ижтимомий нафақалар ажратиш тизимини тўлиқ автоматлаштириш зарурлиги қайд этилди.

 

Тадбиркорлик дастурлари доирасида 3 трлн сўмдан ортиқ субсидиялар берилиши мўлжалланмоқда. Бундан ташқари, Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Жамоат ишлари жамғармасига 250 млрд сўмдан маблағ йўналтириш режалаштирилган.

 

Келгуси йили чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш учун бюджетдан 30 млрд сўм ажратилади.

 

Молия вазирлигига ташкилотларда ички аудит тизимини мустаҳкамлаш, ноқонуний харажатлар ва камомадларга йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Харажатлар таркиби ва натижадорлиги давлат идораларининг расмий сайтларида эълон қилиш тартиби жорий қилинади ва бунга амал қилмаган раҳбарларга жарима қўлланилади.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_