Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Тақиқловчи белги остида тўхташ автоматик тарзда қайд этилади

09.07.2019

Читать на русском языке

10 июлдан бошлаб Тошкентнинг бир нечта бозорлари яқинидаги йўллар бўйлаб тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари бузилишини қайд этувчи автоматлаштирилган фото- ва видеокамералар иш бошлайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси сайтида хабар берилди.

 

Масалан, Чилонзор туманида 3.27 белгисини менсимаганларни қайд этишга мўлжалланган 4 та стационар автоматлаштирилган камералар ўрнатилган. «Тошкент савдо маркази», «Бек Тўпи», «Чилонзор буюм бозори», «Ўрикзор» бозорлари йўлларида ҳам улар ўрнатилган.

 

Ўрнатилган камералар 360 градусга ўгирила олади. Автомобиль мумкин бўлмаган жойда тўхтагач, видеокамера автоматик тарзда (инсон аралашувисиз) вақтни ва қоидабузар-автомобилнинг давлат рақамини қайд этади. Маълумотлар онлайн-тарзда базага йўналтирилади, у ерда эса дастурий таъминот жарима солиш бўйича қарорни шакллантириб уни «Ўзбекистон почтаси» АЖга қоидабузарга жўнатиш учун йўллайди.

 

Жаримани тўлаш муддати - 60 кун. Ушбу муддат тугагач тизим хатга бириктирилган квитанцияни автоматик тарзда тўсиб қўйиб, жарима тўланмаганлиги тўғрисидаги маълумотни Бош прокуратура қошидаги Мажбурий ижро бюросига (МИБ) жўнатади. МИБ, ўз навбатида, транспорт воситаси эгасининг номига расмийлаштирилган мулкка тақиқ қўяди. Ушбу санкциялар қоидабузар-автомобиль эгасига олди-сотди келишувларини амалга ошириш, техник кўрикдан ўтишга йўл қўймайди.

 

Эслатиб ўтамиз,  3.27 белгиси остида автомобилни тўхтатиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1286-моддасига мувофиқ ЭКИҲнинг 3 бараваригача (608 190 сўм) жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин. МЖТКнинг 171-моддасига биноан автоматлаштирилган қайд этиш ҳолатида жаримани машинани қоидабузарлик пайтида бошқарган шахс эмас, балки унинг мулкдори тўлайди.

 

 


Комментарии (1)

Добавить комментарий
Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.

Гость_Музаффар :

2020-07-20 19:20:27

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_