Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Текширишларга мораторийнинг амал қилиши тугади

16.03.2017

2017 йилнинг 1 январидан ўзининг солиқ мажбуриятларини виждонан бажарган тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишдан ўтказишга мораторийнинг амал қилиши тугади.

Молия-хўжалик фаолиятининг (кейинги ўринларда МХФ) режали текширувларини ўтказишга тақиқ 01.04.2011 йилдан 01.01.2017 йилгача ўрнатилган бўлиб,  фақат солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган, шунингдек ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиш суръатлари ва рентабеллигини таъминловчи кичик тадбиркорлик субъектларига тааллуқли эди (Президентнинг 04.04.2011 йилдаги ПФ-4296-сон Фармонига илованинг 1-банди 3-хатбошиси, 07.04.2014 йилдаги ПФ-4609-сон Фармонига илованинг 4-банди.

 

Аммо Солиқ кодексига (90-модда 5-қисми),  «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонун (10-1-модда 5-хатбоши), «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририга (39-модда 5-қисми) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга (29.12.2016 йилдаги ЎРҚ-418-сон Қонунга мувофиқ)  ўзгартириш ва қўшимчалар 04.04.2011 йилдаги ПФ-4296-сон Фармонда назарда тутилган тадбиркорлик субъектининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишни ўтказишга қўйилган тақиқни узайтиришни кўзда тутмайди. Бу ерда гап тадбиркорлик субъекти молиявий йил мобайнида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни мунтазам равишда тўламай келаётган тақдирда солиқ органлари МҲФни режали текширишни регламентланган муддатлардан кўпроқ ўтказишлари мумкин эканлиги ҳақида бормоқда (Солиқларни мунтазам равишда тўламасликка нималар кириши ҳақида батафсил бу ерда ўқинг).

 

Масалан, 4 йилда кўпи билан 1 марта режали текшириш ўтказиладиган А микрофирмасининг МҲФ 2015 йилнинг январь ойида режали текширишдан ўтказилган. Демак, навбатдаги текшириш фақат 2019 йилнинг январь ойига белгиланиши мумкин.  

 

Бунда А микрофирмаси 2016 йилда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни мунтазам равишда тўламаган бўлса, солиқ органлари уни муддатидан олдин 2017 йилги текширишлар режасига киритишга ҳақли. 

 

Мазкур нормани бошқача тушуниш, бизнинг назаримизда, СКнинг  90-моддаси бешинчи қисмини мазкур модданинг бутун мазмунидан ажратиб ўқиш натижасида келиб чиқмоқда (бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ҳам худди шундай ҳолат). Бу қонун чиқарувчи бошқача талқин қилишни истисно қилиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар матнларини янада пухта ишлаб чиқиши лозимлигидан далолат бермоқда.

 

Абдураҳмон Бахтиев,
 «Norma Online»нинг етакчи эксперти

Курс валют

2018-02-20
  • USD:8182.73 (--5.60) сум
  • EUR:10158.86 (+101.13) сум
  • RUB:145.10 (+4.14) сум