Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как открыть вторичный расчетный счет В командировку – по турпутевке Как применить нулевую ставку налога на прибыль и отразить ее в налоговой отчетности Если контрагент не подписывает исправленный счет-фактуру

Телефондаги «айирбошловчи» тобора талабгир бўлиб бормоқда

27.05.2019

Читать на русском языке

Бир йил аввал жорий қилинган мобил иловалар орқали чет эл валютасини жисмоний шахсларга сотиш (онлайн-конверсия) бўйича банк хизмати аҳоли ўртасида тобора оммалашиб бормоқда, дея қайд этилади Марказий банк хабарида.

 

Ўтган йилнинг апрель ойидан жорий йилнинг апрель ойигача бўлган даврда жисмоний шахслар томонидан $1,2 млрд миқдорида чет эл валютаси харид қилинган. Ушбу сотиш ҳажмининг 36%и мобил иловалар ҳиссасига тўғри келмоқда. Бунда онлайн-конверсия улушининг кескин ошиши 2019 йил январь ойидан бошлаб кузатилмоқда.   

 

Чет эл валютасини масофадан туриб харид қилиш учун қуйидагиларга эга бўлиш зарур:

  • сўмдаги банк картаси;
  • халқаро тўлов картаси;
  • карта счётида айирбошлаш учун тайёрланган ҳажмдаги пул маблағларининг мавжуд бўлиши;
  • тегишли хизматни тақдим этувчи банкнинг мобил иловаси ўрнатилган смартфон.

 

Янги хизматга талаб ортишига қуйидагилар асосий омил бўлмоқда:

  • банкка ташриф буюриш зарур эмаслиги;
  • хизматдан куну тун фойдаланиш имконияти.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_