Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

Телеграм-бот ҚҚС бўйича ортиқча суммани қайтаришда ёрдам кўрсатади

07.08.2019

Читать на русском языке

Молия вазирлиги томонидан экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус Телеграм-бот ишга туширилди, дея хабар берилди идора сайтида.

 

Ботнинг мақсади – ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтаришда амалий ёрдам кўрсатиш. 

 

Бот орқали қуйидагиларни билиб олиш мумкин:

  • солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисида ариза топшириш тартиби; 
  • керакли ҳужжатлар рўйхати;
  • қайтариш жараёни.

 

Шунингдек, бот фойдаланувчилари ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш билан боғлиқ муаммолар бўйича мурожаат юбориш ҳамда ўзларининг таклифларини қолдиришлари мумкин.
Ботдан фойдаланиш видеойўриқномаси билан бу ерда танишиш мумкин.