Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли отнести ресурсные налоги на себестоимость строительства? Проект НПА: как будут рассчитываться целевые показатели для применения льгот по налогу на имущество и земельному налогу Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за май 2026 года

Telegram-чат орқали маблағ ўтказиш хизмати ишга туширилди

31.07.2017

Click  тўлов тизими ичига ўрнатилган бот (inline bot) ишга туширилганлигини маълум қилди, унинг ёрдамида Telegram-чатда суҳбатдошлар карталари ўртасида маблағларни ўтказиш мумкин.

 

Хабарда қайд қилинишича, ўтказишни амалга ошириш учун 2 нафар инсон ўртасидаги чатда @clickuz ни териш ва бўш жойдан кейин ўтказиладиган суммани кўрсатиш зарур. Шундан кейин бот маблағларни ўтказиш ёки суҳбатдошдан мазкур суммани сўрашни таклиф қилади. Операцияни тугатиш учун тугмани атиги икки маротаба босиш кифоя.

 

Янги хизматни оммалаштириш учун компания махсус видеоролик яратди, унда маблағларни ўтказиш тартиботи босқичма-босқич кўрсатилади.

 

Пул ўтказишнинг энг кам миқдори  5 000 сўмни ташкил қилади ва операцияни  муваффақиятли ўтказиш учун иккала суҳбатдош ҳам @clickuz ботида рўйхатдан ўтган бўлиши керак.