Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как спрогнозировать риски назначения камералки в 2020 году - читать на buxgalter.uzРасчетная единица МРЗП больше не используется - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как изменить номер телефона для СМС-уведомлений ГНК - читать на buxgalter.uzНалоговики объяснили, как кенгаши будут продлевать сроки уплаты отдельных налогов - читать на buxgalter.uzЦБ устранил причину споров при заключении договоров с коммерческими банками- читать на buxgalter.uzПлатность счета-фактуры – это новый налог? - читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Темур Жўрабеков: «Техник жиҳатдан онлайн НКМни пилот даражасида жорий этишга ҳамма нарса тайёр»

Темур Жўрабеков: «Техник жиҳатдан онлайн НКМни пилот даражасида жорий этишга ҳамма нарса тайёр»

05.12.2018

Читать на русском языке

Тошкентда еттита вазирлик ва идора вакиллари иштирокида онлайн назорат-касса машиналари тизими тест режимида ишга туширилди. У технология пилот лойиҳани бошлаш учун тайёрлигини кўрсатди. Мамлакатимиз қачон онлайн НКМга ўтади? «Norma» портали мухбири Олег Гаевой шу саволга жавоб излаб «Fiskal Ma’lumotlarni Avtomatizatsiyalash Tizimi» МЧЖга йўл олди.

 

«Fiskal Ma’lumotlarni Avtomatizatsiyalash Tizimi» компанияси «UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор ва «Ягона умумреспублика процессинг маркази» ҚК томонидан Ўзбекистонда онлайн НКМни жорий этиш мақсадида таъсис этилган. Ушбу ташкилот фискал модуллардан фойдаланишга асосланган технология жорий этилганда савдо шохобчаларидан онлайн режимда келадиган фискал маълумотларни жамлаш ва узатиш марказига айланиши керак. У жорий этилиши билан нафақат назорат-касса машиналаридан, балки уларга мослаштирилган онлайн терминаллар, компьютерлар ва бошқа гаджетлардан фойдаланиш мумкин бўлади.   

 

– Октябрь ойининг охирида ва ноябрь ойининг бошида еттита вазирлик ва идора вакиллари иштирокида тизим уч кун тест режимида ишлатилгани муҳим воқеа бўлди. У «Корзинка.уз» супермаркетлар тармоғида ўтказилди. Хулоса – тизим кўп сонли савдо шохобчалари иштирокида пилот режимида жорий этилишга тайёр, – дея қайд этди суҳбат аввалида «Fiskal Ma’lumotlarni Avtomatizatsiyalash Tizimi» МЧЖ директори ўринбосари Темур Жўрабеков.   

 

– Ўзбекистон ушбу технология қўлланиладиган биринчи мамлакат бўладими? Жаҳонда ушбу технологияни қўллаш тажрибасига эга бўлган мамлакатлар борми?

 

– Грузия, Болгария, Жанубий Корея ва баъзи бошқа мамлакатлар фискал модуль билан ишлайди. Ушбу мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимиз эҳтиёжларига, бизнесни ривожлантириш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир замонавий талабларга жавоб берадиган янги тизимни яратдик. Маҳаллий моделни ишлаб чиқиш жараёнида тизимга муҳандислик ва техник жиҳатдан жиддий ўзгартиришлар киритдик. Шу сабабли ушбу технология жаҳон амалиётида илк бор жорий этилади, десак тўғри бўлади.

 

– Нима учун айнан ушбу технологияни танладингиз? Ахир бошқа мамлакатлар тажрибасида синалган бошқалари ҳам бор-ку.

 

– Фискал маълумотларни онлайн узатиш технологиясини танлаётганда унга ўтиш тадбиркорлар учун ҳам, умуман давлат учун ҳам осон ва иқтисодий жиҳатдан самарадор бўлишини кўзладик. Танланган тизим энг мақбул вариант ҳисобланади, у тадбиркор қўшимча қиммат жиҳоз сотиб олишини талаб қилмайди. Тадбиркор янги НКМ тизимига ўтиши учун аслида энг оддий смарт-карта аналоги (пластик карталаримиз аналоги) ҳисобланган фискал модуль, жиҳозда махсус тешик бўлмаса, ридер олиши ҳамда тизимимизга уланиши керак бўлади.

 

– Вазирлар Маҳкамасининг ушбу технологияни жорий этишга йўналтирилган қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтаётганда кўп хавфсирашлар изҳор этилди. Айтишларича, банк POS-терминалларидан НКМ сифатида фойдаланишга рухсат берилса, бу Uzcard тизими ишида узилишларга олиб келар экан. НКМ ўрнига компьютерлар ва гаджетларнинг ишлатилиши бюджетга катта сумма келиб тушмаслигига сабабчи бўлар экан. Бу борадаги фикрларингиз қандай?  

 

– Биринчи навбатда конструктив танқид тизимимизни янада кучли, ишончли қилишини қайд этиб ўтмоқчиман. Биз ҳар бир фикр, ҳар бир мулоҳазага қулоқ солдик. Бунинг устига жаҳон тажрибасини синчиклаб ўргандик. Технологияга қўшимча ишлов бериш чоғида буларнинг бари ҳисобга олинади. У ишончли эканлигига шубҳамиз йўқ.

 

Терминаллардан НКМ сифатида фойдаланиш тўлов тизимлари ишига таъсир қилмайди. Сабаби терминал ва назорат-касса машинасининг функциялари турли хил саналади. Терминални модернизация қилиб, амалда «иккисини бирда» жамлаган жиҳозга эга бўламиз. Терминаллардан НКМ сифатида фойдаланиш учун амалдаги дастурий таъминотни янгилаш керак бўлади. Унга қайта ишлов беришда дастурий таъминотни ишлаб чиқувчилар билан ҳам, терминалларни ишлаб чиқарувчилар билан ҳам фаол ҳамкорлик қилдик. 

 

НКМ сифатида компьютерлар ва гаджетлардан фойдаланишга келсак, бу борада ҳам ташвишланишга ўрин йўқ. Тизимимиз тўртта ҳисоблагичга эга, улар ҳисобга аралашиш имконини бермайди. Бунинг устига бундай жиҳозлар солиқ органларининг ходимлари назорати остида ишлайди.

 

Тадбиркорга технология бериб қўя қолинмайди. Дастурий таъминотни ўрнатиш ва фискал маълумотларни онлайн режимда узатишни йўлга қўйишда мутахассислар ёрдам берадилар. 

 

– Назорат-касса машиналарининг функциялари-чи? Мутахассисларнинг айтишларича, фақат НКМ ушбу жиҳозлар имкониятининг тўлиқ спектри билан таъминлай олар экан.  

 

– Назорат-касса машинаси – реализация қилинаётган товарлар ҳисобини йўлга қўйишда тадбиркорга ёрдам берадиган жиҳоз. Технологиямиз функционали турлича бўлган ушбу жиҳозларнинг ҳар хил вариантларини таклиф этади. Ҳатто НКМнинг ҳар хил моделларида ҳам улар турлича.

 

Тадбиркор ривожланишни, сотиш ҳажмларини оширишни, савдо шохобчасини кенгайтиришни, оборотни кўпайтиришни кўзлаган бўлса, албатта, назорат-касса машинасини танлайди, арзонига учмай, кенг функционаллисига тўхталади. Бу унга савдоси чаққон ва пештахтада қолиб кетмайдиган товарлар ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш имконини беради, ҳисоб-китобга оид ҳар хил ташвишлардан халос қилади. 

 

Агар улкан мақсадларни олдига қўймаган кичик савдо шохобчаси бўлса, тадбиркор арзонроқ вариантни танлаши – терминал, компьютер ёки гаджетни НКМга мослаштириши мумкин. Барча вариантларда функционал тўплами турлича бўлади. Қай бирини танлаш тадбиркорнинг ихтиёрида.

 

Биз учун фискал маълумотлар, яъни касса чекида акс эттирилиши мажбурий бўлган маълумотлар солиқ органларига ўз вақтида ва тўғри узатилишини таъминлаш муҳим. Улар солиқлар ҳисобланиши борасида низо юзага келганда ҳақиқатни аниқлашда ҳам асқотади. Юқорида тилга олинган вариантларнинг ҳар қайсиси буни амалга ошириш имконини беради.

 

– Тизим модернизациялашга, истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи илғор технологиялар амалиётга жорий этилишига қанчалик тайёр? Мисол учун, ҳозир маҳсулотлар ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Тизим ушбу янгиликни жорий этишга тайёрми?

 

– Ҳар қандай технология сингари у модернизация қилинади ва такомиллаштирилади. Дастурчилар ва муҳандислар олдига аниқ вазифалар қўйиш керак. Айнан товарлар ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ҳақида гапирадиган бўлсак, бугунги кунда фискал маълумотларни узатиш тизимини ўзининг номенклатура базаси (товарларнинг аниқ рўйхати) мавжуд бўлган шохобчаларда жорий этса бўлади.

 

– Яъни технология ишлашига ишончингиз комил?

 

– Нафақат мен, балки унинг устида ишлаган мутахассисларнинг бутун жамоаси бунга ишонамиз. Бунда технологияни жорий этишнинг жуда муҳим босқичи – пилот босқичидан барчамиз ўтишимизга тўғри келади. У технологиянинг амалиётдаги реал имкониятларини намоён этади. Унинг натижаларига кўра хулоса чиқариш ва қарор қабул қилиш мумкин бўлади. Ушбу материалларсиз асосий вазифа – барча маълумотларни давлат органларига узатишдан ташқари, қандай натижага эришишимиз ҳақида тахмин қилишимиз мумкин, холос.  

 

Пилот лойиҳа материаллари асосида НКМ ишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш лозим бўлади. Давлат стандартлари, ягона техник талаблар, Ўзбекистон ҳудудида фойдаланишга рухсат этилган фискал хотирали назорат-касса машиналари реестри, назорат-касса техникаси ишини тартибга солувчи қоидаларни қайта кўриб чиқиш керак бўлиши аниқ. Пилот лойиҳанинг таҳлилий материалларисиз буни амалга ошириб бўлмайди. 

 

Пилот лойиҳа давомида тизим янада самарали ишлаши учун қандай ўзгартиришлар киритиш мумкинлиги ҳақида ҳам ўйлаб кўришга вақт топилади, зеро ҳамма нарса техника ва технологияларга боғлиқ эмас. Мисол учун, бугунги кунда истеъмолчи сотувчидан чек талаб қилишдан манфаатдор эмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Кўпчилик уни берганларида ҳам ташлаб кетади. Тадбиркор солиқ органларига амалда қандай маълумотларни тақдим этиши эса шунга боғлиқ. Кимдир керагидан ортиқ солиқ тўлайди деб ўйламайман, маълумотларни камайтириб кўрсатишга эса кўпчилик уриниб кўради. Солиқ органлари ходимлари билан биргаликда қандай қилиб чекни керакли ҳужжатга айлантириш мумкинлиги, ҳар бир истеъмолчи уни олмагунча сотувчининг олдидан кетмаслиги учун нималар қилиш кераклиги ҳақида ўйлаб кўрамиз. Жаҳон амалиётида ушбу мақсадга эришиш дастаклари талайгина, шу жумладан қонун-қоидаларга амал қилиш ва истеъмолчиларни рағбатлантиришга оид турфа хил дастурлар ўтказилиши мумкин.   

 

– Пилот лойиҳа ушбу технологиядан воз кечиш маъқуллигини кўрсатса, яна қай бирини синовдан ўтказамиз?

 

– Амалга ошираётган, таклиф қилаётган ва жорий этаётган маҳсулимизга ишонаман. Шуни яна бир бор қайд этиб ўтмоқчиманки, биз конструктив танқидга доим қулоқ соламиз. Танқидий фикр-мулоҳазалар технологияни такомиллаштириш, уни янада кучли ва ишончли қилиш имконини беради.

 

– Технологияни бутун республика бўйлаб қандай жорий этмоқчисиз?

 

– Босқичма-босқич. Аввал йирик савдо тармоқлари қамраб олинади, сабаби улардаги инфратузилма ва ходимлар инновацияларни жорий этишга кўпроқ даражада тайёр. Ундан кейин мазкур технологияни қолган савдо-сервис корхоналарида жорий этишда давом этамиз.

 

Онлайн НКМнинг жорий этилиши бизнес учун шаффоф, рақобатбардош муҳит яратилишига замин бўлади. Агар истеъмолчи ҳар бир харид чоғида чек талаб қиладиган бўлса, тизим уларни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимояловчи яна бир самарали дастакка айланади. Бунда назорат-касса машиналари ва бошқа савдо ускуналарини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ниятидамиз.

 

Суҳбатимиз якунида барча тадбиркорларни лойиҳада иштирок этишга таклиф этмоқчиман, иштирок этувчилар учун имтиёз ва преференциялар тақдим этиш режалаштирилган.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_