Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Терминаллар учун ижара ҳақи 50 фоизга қисқартирилади

17.03.2017

Марказий банк Ўзбекистон Банклар уюшмаси билан ҳамкорликда банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга “сўм” пластик карточкалари орқали хизмат кўрсатиш бўйича тарифлар режасига қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритди.

Миллий регулятор хабарида таъкидланишича, киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар Президентнинг “Республикада банк пластик карточкалари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори доирасида қабул қилинди.

 

Жорий йилнинг 15 мартидан кучга кирган янги тариф режасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўлов терминаллари учун тўлайдиган ижара ҳақи 50 фоизга қисқартирилмоқда. Демак,  эндиликда юридик шахслар учун ижара ҳақи 5 еврогача, якка тартибдаги тадбиркорларга эса 2,5 еврогачани (Марказий банкнинг тўлов кунидаги курси бўйича) ташкил қилади.

 

Марказий банк маълум қилган бошқа янгилик жисмоний шахслар пластик карточкалари ҳисобварағидаги қолдиқ маблағларга ҳисобланадиган фоизларга тааллуқли.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари ҳисобварағидаги қолдиқ маблағларга ҳисобланадиган фоизлар Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан (айни пайтда -9%) кам бўлмаган миқдорда белгиланган эди. Эндиликда пластик карточкадаги қолдиқ маблағларни капиталлаштириш тижорат банклари билан тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

 

Хабарда қайд қилинишича, мамлакатимиз тижорат банклари томонидан пластик карточкалардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чоралари кўрилмоқда. Ҳозирги пайтда банк карточкалари орқали қисқа муддатли истеъмол кредитлари беришни (overdraft) йўлга қўйиш бўйича тартиб ишлаб чиқилмоқда. Улар бўйича фоиз ставкаларини ҳар бир банк ўзининг ички кредит сиёсатидан келиб чиқиб, шартнома асосида белгилайди.

 

Бундан ташқари, банклар томонидан савдо-сервис ташкилотлари билан биргаликда пластик карточкалардан фойдаланувчиларнинг уларни ишлатишдан манфаатдорлигини оширишга йўналтирилган турли хил бонус, дисконт ва рағбатлантирувчи дастурларни татбиқ этиш амалиётини кенгайтириш борасидаги ишлари изчил давом эттириб борилади.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2017-12-12
  • USD:8093.00 (--3.33) сум
  • EUR:9531.94 (--76.78) сум
  • RUB:136.86 (--0.71) сум