Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Терминалсиз қандай тўлаш мумкин?

03.03.2017

CLICK тўлов тизими ҳар қандай савдо шохобчасига виртуал терминалларни улаш имкониятини эълон қилди. Ушбу техник ечим тадбиркорларга тўлов терминалидан фойдаланмай, CLICK тизими орқали пластик карталардан тўлов қабул қилиш имконини беради.

Компания матбуот-релизида таъкидланишича, Indoor-тўловлар технологияси ҳар қандай савдо шохобчасида қисқа вақтда рўёбга чиқарилиши ва ишга тушурилиши мумкин.

 

Бу қандай ишлайди? Ҳар бир савдо шохобчаси учун тўловни амалга ошириш қисмида бир хил функционалликка, қатор афзалликларга эга виртуал ҳисоб-китоб терминали очилади. Савдо шохобчалари мижозлари ўз мобиль телефонларидан тўловни амалга оширишлари мумкин, бунда сотувчидаги операция дарҳол акс эттирилиб, SMS орқали хабардор қилинади. Бунда тўловни амалга ошириш учун интернетдан фойдаланиш талаб этилмайди, шунингдек тўловлар ҳатто электр қуввати бўлмаганда ҳам амалга оширилиши мумкин.

 

Харидорлар ва савдо шохобчалари эгаларига қулай бўлиши учун ҳар бир операция тарафларнинг ҳар бири учун қулай бўлган бир нечта усулларда амалга оширилиши мумкин:

 

1. USSD-меню орқали, *880*сотувчи коди*сумма#;

2. CLICK мобиль илова орқали;

3. Кассир ёки сотувчи томонидан ҳисоб тақдим қилиниши орқали.

 

Янада тезкорлик учун товарлар ва хизматларга тўловни амалга оширишда ҳар бир савдо шохобчасига QR-коди тақдим қилинади, у тегишли иловага эга смартфон ёки янгиланаётган ва яқин вақт ичида тақдим қилинадиган CLICK иловадан ўқилиши мумкин.

 

Indoor-тўловлар қабул қилиш имкониятига уланиш учун тадбиркор ўзининг хизмат кўрсатувчи банкига ёки CLICK тизими билан ҳамкорлик қиладиган бошқа банкка мурожаат қилиши зарур. Банкда рўйхатдан ўтаётганда тадбиркорлар ва савдо шохобчалари эгаларига тўловларни қабул қилиш учун ягона код ҳамда QR-кодли наклейка берилади.

 

Хабарда виртуал терминал ўрнатган тадбиркорлар оддий терминал ўрнатиш мажбуриятидан озод қилиниши тўғрисида айтиб ўтилмаган.

 

 

Курс валют

2018-08-14
  • USD:7790.20 (+7.15) сум
  • EUR:8888.62 (--114.03) сум
  • RUB:115.07 (--7.89) сум