Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Должно ли малое предприятие на общеустановленных налогах сдавать финотчетность ежеквартально? Подробнее – в консультациях на buxgalter.uz

Тиббиётни яхшилаш учун муаммолар ҳақида гапиринг

14.02.2019

Читать на русском языке

Адлия вазирлиги соғлиқни сақлаш тизимида қонунчиликка риоя этилиши юзасидан аҳоли ўртасида сўров ўтказмоқда, бу ҳақда ўз Телеграм-канали орқали хабар берди.

 

Тиббий хизматлар яхшиланишидан манфаатдор бўлган барча шахслар 20 февралгача қуйидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифларини @qonunchilikbot орқали вазирликка юборишлари мумкин:

  •  тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифати;
  •  вакцинация;
  •  ордерлар берилиши;
  •  протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш;
  •  меҳнатга лаёқатсизлик варақаларининг расмийлаштирилиши;
  •  койкалар фонди.

 

Юборилган таклифлардан ушбу соҳадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш учун фойдаланилади.