Ташқи савдо вазирлиги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини куну тун қабул қила бошлади.
Иш вақтида барча мурожаатлар вазирлик котибияти, тунги вақтда навбатчи ходимлар томонидан қабул қилинади. Мурожаатларни www.mft.uz расмий веб-сайти, info@mft.uz электрон почтаси, +998 71 238 50 00 телефони, шунингдек Тошкент ш., Истиқлол кўчаси, 51-уй (почта индекси 100047) манзили орқали жўнатиш мумкин.
Вазирлик сайтида хабар берилишича, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи корхоналар ва тадбиркорларни тезкор ва сифатли қўллаб-қувватлаш мақсадида ана шундай қарор қабул қилинган.