Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Тикувчилик саноатини қандай йўлга қўйиш мумкин?

13.06.2017

Бугунги кунда тикув саноатидаги тадбиркорликда муваффақиятга эришишининг асосий шарти ижодий ёндошувдир. Дизайнерлик либослари салони, юмшоқ қўғирчоқлар ишлаб чиқариш, махсус кийим тайёрлаш цехи – хуллас, имкониятларни фақат тасаввур оламигина чеклаши мумкин.

 

Тикув корхонасини очишдан аввал ишлаб чиқариш йўналишига аниқлик киритиб олиш даркор:

  • либослар – маиший, махсус, кундалик, болалар учун, катталар учун;
  • матоли ўйинчоқлар;
  • уй учун текстиль маҳсулотлари;
  • бошқа аксессуарлар.

 

Сўнгра ишлаб чиқариш хажми режалаштирилади, шу танланган рақам бизнесга киритиладиган маблағ миқдори, бино катта-кичиклиги ва ишчилар сонини белгилаб беради.

 

Иш йўналишини танлагандан кейин тижорат тузилмаси МЧЖ, ЯТТ ёки оилавий корхона тарзида рўйхатдан ўтказилади.

 

Бизнес тури қандай танланади?

 

Кичик корхона учун ишлаб чиқаришнинг ўртача хажми кунига – 25–50 та маҳсулотни ташкил этади. Кичик хажмдаги тикув бизнеси капитали чекланган ҳамда эксклюзив маҳсулотларни бозордаги ўртача маҳсулотлар нархидан бироз баландрок баҳода сотиш ниятидагиларга тўғри келади.

 

Кунига 150–200та маҳсулот тикувчи каттароқ цех маҳсулотларнинг улгуржи сотилиши ҳисобига тезроқ фойдага киради. Цех очишдан олдин бозорни, ҳаридорларнинг таъбини ва чўнтагини яхшилаб ўрганиб чиқиш зарар қилмайди. Бозорда ҳаридорлар сиз ишлаб чиқаришни мўлжаллаётган товарни тахминан қанчадан ҳарид қилишини суриштиринг. Ўз ресурсларингиз ва ҳаридорларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда товарлар ассортиментини кенгайтириб борасиз.

 

Хонадонда тикувчилик ательесини ташкил этиш анча осон. Бунинг учун замонавий тикув ускуналарини олиш ва асосан рекламага урғу бериш даркор. Флаерлар тарқатиш, сайт ёки ижтимоий тармоқларда маҳсулотларни тарғиб қилиш яхши ёрдам бериши мумкин.

 

Кичик ателье гарчи қисқа фурсат ичида ўзини қопласа-да, катта даромад келтирмайди. Бундай ҳолатда даромадни ошириш учун юқори нархлар бўйича эксклюзив либосларни ишлаб чиқаришга эътибор қаратиш жоиз.

 

Тикув корхонаси технологиялари

 

Тикув маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёни қуйидаги босқчилардан иборат:

  • моделни лойиҳалаштириш;
  • моделни конструкциялар ва матога кўчириш;
  • матони бичиш;
  • тикиш, ишлов бериш, безаш.

 

Моделлаштириш билан модельер шуғулланади. У бўлғуси маҳсулотнинг эскизини яратади, рангини, мато турини танлайди. Конструктор эскизни чизмага тушириб, деталлар хажми ва материал ўлчовини ҳисоблайди. Андоза ва техник ҳужжатлаштиришни ҳам у амалга оширади. Ателье ёки кичикроқ тикув цехида модельер ва конструктор ишини бичиқчи бажаради – мижоз билан мулоқот қилади, ўлчамларни олади, деталларни бичади. Сўнгра тайёр ҳолатга келтириб тикиш учун тикувчиларга топширади

 

Бинога қўйиладиган талаблар

 

Юқорида айтганимиздек, цех жойлашадиган майдон ишлаб чиқариладиган товарларнинг сонига боғлиқ. Масалан, кунига 100та товар ишлаб чиқариш учун 60–70 кв.м. майдон зарур. Бинони ижарага олишдан аввал ёнғин ва санитаря назорат органлари вакилларини чақириб, фаолият юритишга рухсат олиш керак.

 

Бино ёнғин хавфсизлиги нормаларига жавоб бериши учун уни ёнғин сигнализацияси, авария чиқиши ва ўтўчиргич билан жиҳозлаш даркор.

 

Ускуналар

 

Бино ижараси билан боғлиқ муаммолар ўз ечимини топганидан кейин ускуналар рўйхатини тузиш керак:

  • тикув машинаси;
  • оверлок;
  • матони бичиш учун машина;
  • маиший дазмол;
  • буғ генератори;
  • бичиш учун қайчи;
  • тугма солиш аппарати;
  • столлар ва стеллажлар, манекенлар;
  • бошқа ҳаражҳатлар – ип, тикувчилик қайчилари, бўр ва бошқалар.

 

Зарур ходимлари

 

Тикув бизнеси муваффақиятининг яна бир калити – ходимлар малакаси. Кичик ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда:

  • 1-2 нафар бичғич;
  • 2-3 нафар тикувчи;
  • фаррош;
  • буюртмалар қабул қилувчи керак бўлади.

 

Кейинчалик модельерлар, дизайнерлар, тор доирада ихтисослашган тикувчиларни ишга қабул қилиш мумкин.

 

Муҳим маслаҳатлар

  • Мато ишлаб чиқарувчилар базасини ўрганинг. Агар мато ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатсангиз, чиқимларни сезиларли равишда камайтиришга эриша оласиз.
  • Қандай маҳсулотга талаб катта бўлишини аниқлаш учун бирваракайига бир нечта йўналишда иш бошланг. Оқшом либослари, матолардан сувенирлар, махсус кийим-бош, турли аксессуалар чиқаришга уриниб кўринг.
  • Товарларнинг илк партиясини бозорган чиқаргандан кейин талабни яна бир бор ўрганиб чиқинг. Шундан келиб чиқиш асосий йўналишни қандай товарлар эгаллаши бўйича қарор қабул қилсангиз бўлади.
  • Бозордаги талаб бўйича ҳам, таклиф бўйича ҳам аниқ тасаввурга эга бўлишингиз талаб этилади. Рақобатчилар дўконларига киринг: улар қандай маҳсулотлар ишлаб чиқаришмоқда ва нархлари қандай? Аммо рақибларнинг ғояларини ўғирламанг, ҳаридорларни жалб этиш учун ўз ёндошувингизни, маҳсулотларингизнинг ўзига хос жиҳатини ўйлаб топинг.

 

Вақт чақаларни пулга айлантиради, пулларни эса бойликка

 

Бизнес йўлга қўйилмасидан “тагига олиб” кетмаслиги учун унинг ўз-ўзини қоплаш муддатини тахминан ҳисоблаб чиқинг. Бунда ҳаражатлар ва даромадлар ҳисобидан келиб чиқиш мумкин.

 

Инобатга олиниш керак бўлган ҳаражатларни қуйидаги жадвал бўйича аниқлашингиз мумкин:

 

Дастлабки ҳаражатлар

 

Рўйхатдан ўтиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш

 

Ойлик ижара ҳаққи

 

Бинони таъмирлаш

 

Ускуналар ҳарид қилиш

 

Чиқим материаллари

 

Транспорт ва бошқа ҳаражатлар

 

Жами

 


Ойлик ҳаражатлар

 

Ижара ҳаққи

 

Материаллар ҳарид қилиш

 

Ходимларга ойлик иш ҳақи

 

Электр энергияси, коммунал ҳаражатлар

 

Транспорт ва бошқа хизматлар учун ҳаражатлар

 

Жами

 

 

Прогноз қилинаётган даромад

 

Тадбиркорнинг кирими ва даромади даражаси ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг хажми, истеъмолчилар талаби, мижозлар базасининг мавжудлиги ҳамда савдо соҳасида ҳамкорлик алоқаларига боғлиқ бўлади.

 

Бир маҳсулотнинг улгуржи нархи

 

Бир ойда сотилган маҳсулотлар сони

 

Ўртача ойлик кирим

 

Ойлик даромад

 

Ўз-ўзини қоплаш муддати

 

Жами

 

 

Сотишни ташкиллаштириш

 

Тикув маҳсулотларини реализация қилишнинг қуйидаги каналлари мавжуд:

  • дўконлар тизимлари;
  • хусусий тадбиркорлар;
  • бевосита сотиш;
  • интернет орқали савдо-сотиқ.

 

Дастлаб кичик дўконларнинг раҳбарияти билан товар етказиб бериш бўйича шартнома тузинг. Кейинчалик йирик тизимларни ҳам жалб этиш мумкин. Онлайн-дўкон ҳам жадал ривожланиб бораётган соҳалардан бири ҳисобланади.

 

Тикув цехи шухрат қозониши, эътиборга тушиши учун буюртмаларни эгасига топшириш муддатлари ва сифатига эътибор қаратишга тиришинг. Энг яхши реклама ролини ходимларнинг сидқидилдан ўз ишини бажариши ва мижозларга хизмат кўрсатишдаги мулойимлик ўтайди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2017-12-12
  • USD:8093.00 (--3.33) сум
  • EUR:9531.94 (--76.78) сум
  • RUB:136.86 (--0.71) сум