Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как Курбан-Хайит влияет на расчет рабочего времени в 2020 году – читать на buxgalter.uz Как расплатиться с оператором ЭСФ на «картотеке» или сменить его – читать на buxgalter.uzМеняется регулирование внешнеторговых операций – читать на buxgalter.uzМожно ли уволиться прямо «из отпуска»? – читать на buxgalter.uz

ТМЗни яроқлилик муддатига қараб қандай арзонлаштириш мумкин

03.07.2020

Читать на русском языке

Мажбурий изоляция шароитида фаолияти тўхтатиб қўйилган кўп корхоналарда яроқлилик муддати ўтган ёки сақлаш натижасида истеъмол хоссаларини йўқотган товарлар йиғилиб қолди. Бу омборларда ноликвид тўпланишига олиб келди. Ушбу товарларнинг бозордаги реал нархи анча тушиб кетди. Сертификатланган халқаро амалиётчи бухгалтер, «ProfiTraining» бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра корхона қандай қилиб бундай ТМЗни баҳолаши ва ҳисобда акс эттириши кераклигини тушунтириб берди:


– Товар-моддий захиралар қуйидаги икки қийматдан энг кам қиймат бўйича баҳоланади:

  • ҳисобот даври охиридаги таннархидан (харид қиймати ёки ишлаб чиқариш таннархи);
  • сотишнинг соф қийматидан.

 

Сотишнинг соф қиймати – ТМЗни мақсадига кўра ишлатиладиган ҳолатга келтириш ва сотиш бўйича баҳоланган харажатлар чегирилган ҳолда жорий қиймати.

 

Мисол
Сотишнинг соф қийматини аниқлаш
Корхона омборида таннархи 2 000 000 сўм бўлган тикув машинаси бор. Товар зах жойда узоқ вақт сақлангани натижасида механизм занглаган.
Корхона механизмни тиклаш ва машинани тасдиқланган сотиш нархида реализация қилиш имконига эга бўлиш учун яна 800 000 сўм сарфлаши керак.
Сотишнинг соф қиймати: 2 000 000 – 800 000 = 1 200 000 сўмни ташкил этади.

 

ТМЗ, агар улар шикастланган, тўлиқ ёки қисман эскирган ёки уларни сотишнинг соф қиймати пасайган бўлса, арзонлаштирилиши мумкин.

 

ТМЗнинг қиймати, агар эътироф этилган бутлаш харажатлари, захираларни товар кўринишига келтириш бўйича ишлар ёки мўлжалланган сотиш харажатлари ошган бўлса, камайтирилиши мумкин. Бу ҳолда товарнинг бухгалтерия регистрларида акс эттирилган бошланғич қиймати ва уни эҳтимолий сотишнинг соф қийматини солиштириш лозим. Сотишнинг соф қиймати келтирилган мисолдагидек таннархдан паст бўлиб чиқса, корхона товарни арзонлаштириши керак.

 

Афсуски, миллий қонунчилигимизда товар арзонлаштирилишини тартибга соладиган ҳужжат мавжуд эмас. Бу хатога йўл қўйиш хатарини анча камайтирган бўларди. Шу сабабли корхона товарни арзонлаштирмоқчи бўлса, локал ҳужжат – ТМЗни қайта баҳолаш/арзонлаштириш тўғрисида низом ишлаб чиқиш ортиқчалик қилмайди.

 

ТМЗни сотишнинг соф қийматига қадар таннархдан паст арзонлаштириш амалиёти захираларнинг ҳаддан ташқари тўпланиши ва уларнинг секин айланувчанлиги ҳолларида ТМЗ молиявий ҳисоботда уларни сотиш ёки ишлатишдан кутиладиган суммадан юқори акс эттирилмаслиги учун қўлланади.

 

ТМЗ одатда «моддалар бўйича усул» асосида сотишнинг соф қийматига қадар арзонлаштирилади. Бунда бир турдаги ёки ўзаро боғланган ТМЗни гуруҳлашдан, яъни:

  • маҳсулотнинг биргина ассортиментига тааллуқли бўлган;
  • худди ўша вазифа ёки пировард ишлатишга эга бўлган;
  • биргина географик ҳудудда ишлаб чиқариладиган ёки бозорида талаб қилинадиган;
Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_