Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Тошкент Жанубий вокзали 4 апрелдан ишга тушади

03.04.2018

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2017-2018 йилларда замонавий архитектура талаблари асосида тубдан реконструкция қилинган Тошкент Жанубий вокзали иш бошлашга тайёрлиги ҳақида ЎзА хабар тарқатди.

650 метрлик 3 та перронга эга вокзал бир вақтнинг ўзида 500 йўловчига хизмат кўрсата олади. Бир кеча кундузда 20 000 нафар йўловчи 19 та поездда кутиб олинади ва кузатилади. Бино 170 та видеокузатув камералари билан таъминланган.

 

Бино ҳовлисида иккита йирик фаввора, кутиш, VIP заллари, она ва бола хонаси, тиббиёт пункти, меҳмонхона, дам олиш хоналари, буфет, кўчма савдо шохобчалари, газета ва журналлар, WiFi интернет хизмати, электрон кутубхона, планшет хизмати, ширинликлар ва миллий совғалар сотиш шохобчаси, мобиль қурилмалар учун қувватлантириш манбаи, электрон маълумотлар маркази ва таблоси, сайёҳлар зали ва замонавий лифт мавжуд. 

 

Чипталарни вокзалнинг ўзида электрон шаклда ҳам харид қилса бўлади.

 

Вокзалдан поездлар қуйидаги йўналишлар бўйича ҳаракатланади:

Тошкент – Урганч
Тошкент – Бухоро
Тошкент – Андижон
Тошкент – Қўнғирот
Тошкент – Термиз
Тошкент – Сариосиё
Андижон – Бухоро
Андижон – Урганч
Андижон – Термиз
Тошкент – Бухоро (шарқ)
Тошкент – Термиз (Насаф)
Тошкент – Андижон (O`zbekiston)

Шаҳарлараро қатновчи йўловчи поездлар:

 

Тошкент – Хўжакент
Тошкент – Ховос
Тошкент – Бекобод
Тошкент – Сирдарё
Тошкент – Гулистон

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг маълум қилишича, Тошкент Жанубий вокзали жорий йилнинг 4 апрелидан ўз ишини бошлайди.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.

 

Курс валют

2019-01-15
  • USD:8356.18 (+19.11) сум
  • EUR:9582.03 (+83.61) сум
  • RUB:124.97 (+1.61) сум