Тошкент вилояти прокуратурасининг сайтида Нурафшон шаҳри (собиқ Тўйтепа)нинг видео лойиҳаси тақдим этилди. Шаҳар мамлакатимиздаги илк “ақлли” шаҳар бўлиши кутилмоқда. Шаҳар 2025 йилгача қуриб битказилиши режалаштирилган.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Тошкент ва Нурафшонни тезюрар автойўл боғлайди
Тошкент ва Нурафшонни тезюрар автойўл боғлайди
18.09.2017

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 25 август кунги 11-ялпи мажлисда Тўйтепа шаҳрининг номини Нурафшонга ўзгартириш ҳақидаги қарорни тасдиқлаганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Таъкидланишича, маъмурий бинолар, замонавий ва қулай турар жойлар, бизнес марказлар, меҳмонхоналар, спорт мажмуалари, ёшлар ижодиёт маркази, кутубхона, мактаблар, кўп тармоқли шифохона бунёд этилади.
Истироҳат боғлари, боғлар, майдонлар, пиёдалар ва велосипедчилар учун хиёбонлар ташкил этиш кўзда тутилган. Самарали жамоат транспорти тизимини жорий этиш режалаштирилган.
Шаҳар маркази орқали сунъий анҳор оқиб ўтади, унинг ёқаси бўйлаб йўл ётқизилиб, кафе, дўкон ва бошқа объектлар очилади.
Тошкент ва Нурафшонни тезюрар автомобиль йўли боғлайди.
Фозила Ашурова, мухбиримиз.
Публикации по теме:
- Янгича смета: қурилиш компаниялари 2027 йилдан бошлаб нималарга тайёргарлик кўришлари керак
- Лойиҳа-қидирув ишлари қиймати ягона мезонлар асосида ҳисобланади
- Кўп қаватли уйлар қурилиши устидан назорат кучайтирилди
- “Ноль энергия сарфли бинолар” (ZEB) тизими жорий этилади
- Қурилиш хизматлари рақамли форматга ўтказилади
- Кўчмас мулк қачон техник инвентаризациядан ўтказилади




