Тегишли аризани Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги янги хизмат ёрдамида юбориш мумкин.
Хизмат барча шахсларга ярим автоматик режимда тақдим этилади. Президентнинг 8.02.2019 йилдаги “Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4168-сон қарори унинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабномалар топширилгандан сўнг, Интеллектуал мулк агентлиги 1 иш куни мобайнида ушбу талабномалар ҳақидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, сотувчилар ёки уларнинг вакиллари талабномалар эълон қилингандан сўнг Агентликка рўйхатдан ўтказиш учун ноҳалол топширилган аризалар ҳақидаги ёзма эътирозларини тақдим этишлари мумкин.
Товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқ, ўша куннинг ўзида товар белгиси ҳақидаги маълумотларни Агентликнинг расмий веб-сайтида мажбурий тарзда жойлаштирган ҳолда Товар белгилари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб вужудга келади.