Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 4-қисм

09.02.2016

Олдинги материалларда улар ёрдамида фойдаланувчилар товарлар ва хизматлар учун онлайн тўловни амалга ошириш, ўтказилган транзакциялар ва кўпгина бошқалар тўғрисида долзарб ахборот олишлари мумкин бўлган мобил иловалар ҳақида сўз юритдик. Бугун Ўзбекистонда мобил банкингнинг “энг биринчиси” – UPAY электрон тўловларнинг универсал сервиси ҳақида сўз боради.

 

 

SMS-Tolov ёки UPAY 

 

Эндиликда UPAY деб номланадиган сервис жамоатчиликка 2010 йил декабрь ойида тақдим қилинган бўлиб, у пайтда «SMS To‘lov» деб аталган. Моҳияти бўйича Ўзбекистон электрон тўлов тизимлари бозорида биринчи сервиснинг муассиси бўлиб 2004 йилда Савдо-саноат палатаси ҳузурида ташкил этилган «SSP-Maroqand» унитар корхонаси ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, «CLICK» тизими нақдинасиз ҳисоб-китоблар усули сифатида шу номдаги компания томонидан 2011 йилда Ўзбекистон мобил банкинг бозори сегментига чиқарилган.

 

U-pay.uz расмий сайтида хабар берилишича, SSP-Maroqand» компаниясининг асосий мақсади – тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитларни шакллантиришда, ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, бизнесга АКТ жорий қилиш воситасида хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни йўлга қўйишда кўмаклашиш. Корхона фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлиб электрон тўловлар сервисини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, шунингдек электрон тижоратни ривожлантириш  ҳисобланади.

 

Деярли яқинда (2015 йил 8 сентябрда)  SMS To‘lov сервиси ребрендинг ва ўз номини алмаштириш тўғрисида эълон қилди. Ана ўшанда унинг номи «UPAY» (Universal Payment system)га ўзгартирилди.  Сервис вакиллари ўз фойдаланувчиларига янги имкониятлар ва «SMS To‘lov» дан «UPAY» га безарар, шахсий маълумотларни йўқотмай ўтказишни ваъда қилишди.

 

UPAY ўзини Ўзбекистонда ўхшаши йўқ маълумотлар узатиш тизими сифатида кўрсатади. Эҳтимол, бу «SMS To‘lov» сервисини барпо этиш пайтида Ўзбекистонда мобил банкинг бозори ҳали рақобатчиларнинг таклифи билан тўлдирилмаганлиги билан боғлиқдир. Дарвоқе ҳозир ҳам бу сервис мобил илова ҳисобланмайди.  Компания вакилларининг бизга тушунтиришларича, UPAY – бу ҳар куни ва ҳар ойда коммунал, мобил, интернет ва бошқа хизматлар учун тўловни амалга оширишда банк картасини бошқариш учун сервис. Яъни ҳисоблар бўйича  ёки мобил ё стационар қурилма ёрдамида Интернет орқали ёхуд  SMS ёки USSD-интерфейс орқали тўлаш мумкин. Табиийки, бунинг учун яна ўз пластик картангизга SMS-хабар бериш хизматини улатиш лозим.

 

Муштарийлар қандай қилиб UPAY электрон тўловлар сервиси мобил иловалар тўғрисидаги шарҳларда бир қаторда турибди, деб сўрашларини олдиндан пайқаб маълум қиламизки, тахминан 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида мазкур сервис ишлаб чиқувчилари фойдаланувчиларга шу номдаги тўлақонли мобил иловани тақдим қилишни режалаштираётирлар. Бу ҳақда бизга компания вакиллари хабар беришди.

 

Бундан ташқари, яқин вақтдан бошлаб UPAY ишлаб чиқувчилари ўзларининг самарасини ижтимоий тармоқларда фаол олға силжитишни бошлашди, у ерда улар мунтазам сервис иши билан боғлиқ янгиликларни маълум қилишади. Шу ернинг ўзида, мазкур сервис фойдаланувчилари ёки ундан фойдаланишни ҳали режалаштирмаётганлар шарҳларини ўқиб, биз UPAY номига анча танқидларни ҳам кўрдик. Олайлик, аниқ буйруқларнинг ҳар доим ҳам тўғри ишламаслиги юзасидан танбеҳлар ёки  “бепул” SMS-хабарлар сервиси юзасидан шубҳалар билдирилган. Ва асосий муҳокама қилинаётган масала – қачон бу сервис жамиятга тўлақонли мобил илова кўринишади тақдим қилинади. Бу ерда биз UPAY вакилларининг  “...2016 йилда Android ва iOS платформаларида ишлайдиган 2 мобил иловалар, келажакда эса Windows Phone учун илова ишга туширилади” деган жавобини кўрдик.

 

 

 

Имкониятлари

 

Ҳозирча эса тизимга Интернет орқали www.u-pay.uz сайтида батафсил йўриқномадан фойдаланиб, ёки мобил телефонда 1400 рақамига хабар юбориб SMS орқали ёхуд Uzcard EMV (онлайн) пластик картангизга SMS-хабар беришни улатиб USSD-сўров орқали уланиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, UPAY сервиси интернет-канал ҳамда  USSD-сўровлар орқали ишлайди, дарвоқе улардан ҳозирча фақат U-Cell ва UMS абонентлари фойдаланишлари мумкин (бу ҳақда UPAY сайтида хабар берилади).

 

Яқиндан кўриб чиқишда сервис ҳали оригинал опциялар билан яққол намоён бўлмайди, бироқ хизматлар етказиб берувчиларининг сони ва хилма-хиллиги билан фарқланади. UPAY ёрдамида қуйидагилар учун тўловни амалга ошириш мумкин:

 

мобил алоқа – Beeline, Ucell, Perfectum mobile, UzMobile, UMS;

 

коммунал хизматлари - Uzbekenergo, Uztransgaz, TIQ (Тошкент иссиқлик қуввати), Maxsustrans, «Suvsoz» ёки E-kommunal портали орқали;

 

интернет-провайдерлар хизматлари – Sarkor Telecom, Sharq Telecom, Ski Line, TPS, UzOnline, EVO, Comnet, Ars Inform;

 

рақамли телевидение хизматлари - Uzdigital TV, Stars TV, Mediabay.uz, Kinopokaz.uz;

 

телефония – Uztelecom, Uztelecom (TShTT filiali), Chirkom, TeleKarta, Platinum Mobile, Oxigen Networks;

 

суғурта компаниялари хизматлари – Uzbekinvest, Kafolat;

 

веб сайтлар – olx.uz, myjob.uz, hilolnashr.uz, arsenal-d.uz, sharq.uz, soft-media.uz;

 

ЎзР ДСИга даромад солиғи;

 

Савдо-саноат палатаси хизматлари.

 

UPAY сервиси ҳамкорларининг сони нисбатан кўп эмас. “Солиқлар” бўлимида  фақат даромад солиғини тўлаш имконияти мавжуд. Бироқ коммунал хизматлари бўлимида электр энергияси, газ, чиқиндиларни олиб кетиш, иссиқ ва совуқ сув учун тўловни амалга ошириш бандлари мавжуд. Қайд қиламизки, электр энергиясидан ташқари барча коммунал хизматлар учун тўловни амалга ошириш имкониятидан ҳозирча фақат Тошкент аҳолиси фойдаланиши мумкин. Кейинчалик бундай имконият Ўзбекистоннинг барча аҳолиси учун тақдим қилинади.

 

 

Афзалликлари

 

UPAY тизими хизматларининг қийматига келсак, рақамдан ва 1400 рақамига SMS-хабарларни жўнатиш бепул. Бироқ Beeline компанияси абонентлари учун бундай хизматнинг қиймати 0,01 АҚШ долларини ташкил қилади.

 

Бундан ташқари, UPAY тизими ишлаб чиқувчилари қуйидаги афзалликларни алоҳида кўрсатишади:

 

сервисга бепул уланиш;

 

турли тўловларни амалга ошириш учун тизимдан куну тун фойдаланиш (24/7 режимида);

 

барча тўловлар учун комиссиянинг мавжуд эмаслиги;

 

1400 рақамига бепул SMS-сўровлар ёрдамида хизматлар учун тўловни амалга ошириш;

 

банк ҳисобварағидаги маблағлар қолдиғини онлайн-текшириш;

 

UPAY хизматларидан фойдаланишда энг юқори даражадаги хавфсизлик – барча тўловлар электрон рақамли имзо билан ҳимояланган.

 

Ўрта ҳисобда ҳаммаси тахминан ҳаммадаги каби. Бироқ UPAY сервиси афзалликларини фойдаланувчи нуқтаи назаридан мулоҳаза қилсак, бунда битта энг кўзга ташланадиган жиҳатни ажратиш мумкин – бу тизимда рўйхатдан ўтмасдан хизматлар учун тўловни тўғридан-тўғри амалга ошириш имконияти.

 

Дастлабки якунларни чиқарган ҳолда Ўзбекистон мобил банкингнинг динамик ривожланиш тенденциясини қайд қилишни хоҳлардик. Кўпгина тижорат банклари аллақачон ўзлари учун мобил иловаларнинг фойдасини ойдинлаштириб олдилар ва у ёки бу даражада ё ўзларининг мобил иловаларини барпо этиш устида ёхуд мавжудларига ўз мижозларини улаш устида  ишлаётирлар.

 

Бунинг ҳаммаси шунинг учунки – бу банкка ташриф буюрмай компьютер ёки мобил қурилма ёрдамида ўз банк ҳисобварағини масофадан бошқариш имконияти.  Бунда банкларнинг хизмат кўрсатувчи ходимларидан (front office) ҳам сезиларли даражада юкламани олади – навбатлар, муаммоли мижозлар йўқ, контактсиз электрон хизмат кўрсатишнинг тезлиги ҳам чамаси юқорироқ. Мобил банкинг фойдаланувчиларига эса тезкор ахборот олиш, транзакцияларни назорат қилиш ва ҳисоблар бўйича ишлардан ажралмаган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг яққол имкониятидир.

 

Ўзбекистонда ишлаётган мобил банкинг тизимлари тўғрисидаги мақолалар циклидаги кейинги якуний шарҳда  Hamkor Mobile мобил илованинг қиёсий таърифини ўқинг.

 

Михаил ВИШНЯКОВ, мухбиримиз.

 

Мавзу бўйича мақолалар:

 

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 1-қисм

 

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 2-қисм

 

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 3-қисм