Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Транспортнинг ҳаракатланиши бўйича қандай чекловлар 10 июлдан жорий этилади

09.07.2020

Читать на русском языке

Коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси коронавирус ҳолатлари сонининг ошиши муносабати билан автотранспорт ҳаракатини 1 августга қадар чеклаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади.

 

Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқиши тўхтатилади, Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно. Рейсли автобуслар ҳаракати тақиқланади.

 

Автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида 07:00 дан 10.00 гача ва 17:00 дан  20.00 гача тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

 

Мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

 

Транспорт ҳаракатланиши учун Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган стикерлар кучда қолади.

 

Қайси транспортга чекловлар татбиқ этилмайди

 

Деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини  сотиш мақсадида жойларга етказадиган автомобиллар вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириши мумкин. Бозорлар, ярмаркалар ва савдо нуқталарига киритишдан олдин қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи транспорт дезинфекция қилинади.

 

Йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги махсус талаблар асосида рухсат берилади:

  • салонда ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;
  • ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши лозим, тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади;
  • фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши керак;
  • такси фақатгина давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) ҳаракатланиши шарт.

 

Транспорт ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар:

  • соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳамда хусусий тиббиёт ташкилотлари, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари;
  • фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари;
  • фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий транспорт;
  • етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситалари;
  • коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар – газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва чиқинди ташишнинг махсус транспорти;
  • Олий Мажлис палаталари, суд ва прокуратура органлари, Ҳисоб палатаси, бизнес-омбудсман, омбудсман, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Савдо-саноат палатасининг хизмат транспорти;
  • вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, бошқа давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда ОАВнинг хизмат транспорти;
  • Марказий банк ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банкларининг хизмат транспорти;
  • Республика инкассация хизмати хизмат транспорти;
  • хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ҳамда “CMD”, “D”, “UN”, “T”, “М” ва “Х” давлат рақами белгиларига эга бўлган транспорт, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари, ТИВда аккредитация қилинган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, савдо ваколатхоналари ходимларининг транспорти (хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда);
  • алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АК ва унинг ташкилотлари ҳамда “Ўзинфоком”га тегишли хизмат транспорти;
  • N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи транспорт воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари;
  • “Тошшаҳартрансхизмат” АК таркибига кирувчи автобус саройларининг М2 ва М3 тоифага кирувчи транспорти;
  • ЙПХ автомобиллари ёрдамида кузатилаётган транспорт воситалари;
  • дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус транспорт (фақат дафн маросимлари хизматини кўрсатиш мақсадида);
  • мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий транспорт (8 тагача йўловчи ўриндиғи).

 

Шунингдек, 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар диний ташкилотлар фаолияти тўхтатилмоқда.