Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uzИдеальный график отпусков: как получить больше и отдохнуть дольше - читать на buxgalter.uzПлан главбуха на декабрь: 10 важных дел до конца года - читать на buxgalter.uzСредний бизнес может навредить выстраиваемой цепочке НДС - читать на buxgalter.uz

ТСВ тадбиркорларни Эксперт кенгашига таклиф этади

08.02.2018

Ташқи савдо вазирлиги ҳузурида Эксперт кенгаши тузилмоқда. У экспортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, логистика тизимини ривожлантириш ва ташқи савдо ҳажмларини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда имплементация қилиш билан шуғулланади.

 

Вазирликнинг хабар беришича, Кенгаш эксперт ҳамжамияти аъзолари, вазирлик ходимлари, шунингдек xусусий сектор вакилларидан шакллантирилади. Таркиб саралаш танлови, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ишни ҳамда тегишли соҳалардаги профессионал тажрибани ҳар томонлама баҳолаш асосида аниқланади. Эксперт кенгашига аъзо бўлишга талабгорларнинг резюмелари ва бошқа тегишли маълумотлари mf25@mft.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади.

 

Кенгаш ҳузурида ишчи гуруҳлар ташкил этилади ва улар қуйидаги вазифаларни ҳал этиш билан шуғулланади:

  • экспорт ва импортни амалга ошириш билан боғлиқ жараёнлар кетма-кетлигини комплекс, объектив ва танқидий таҳлилини амалга ошириш;
  • xалқаро савдога тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш;
  • ҳозирги вазиятни таҳлил қилиш ҳамда транспорт ва логистика тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  • ташқи иқтисодий фаолият соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  • хусусий сектор, экспертлар жамоаси ва Ташқи савдо вазирлиги ўртасида фикрлар ва таклифлар алмашинувига ёрдам берувчи тадбирларни ташкил этиш.

 

Экспертлар  норматив-хуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларга ўзгартиришлар киритиш жараёнларида иштирок этади.