Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

Тўқимачилик саноатини ривожлантиришга $300 млн ажратилади

24.04.2020

Читать на русском языке

Президент Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни тўқимачилик саноати барқарорлигини таъминлаш, пандемиянинг соҳага таъсирини юмшатиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

 

Президент жорий йил 1 апрелга қадар сотилган пахта толасининг якуний тўлов муддатини 90 кундан 150 кунга узайтириш ҳақида кўрсатма берди. Экспорт божхонада расмийлаштирилган заҳоти ҚҚСни қайтариб бериш механизми ҳам жорий қилинади.

 

Давлат раҳбари келгуси беш йилда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни 4-5 бараварга кўпайтириш, таннархни рақобатчиларга нисбатан арзонлаштириб, ташқи бозорларни эгаллаш бўйича топшириқлар берди. Йиғилишда хорижий компаниялар билан биргаликда йирик экспорт корхоналари ташкил этиб, таниқли брендлар асосида бозорбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш юзасидан кўрсатма берилди.

 

Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида тайёр маҳсулот экспорт қилувчи янги корхоналар учун технопарк ташкил этилади. Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан кредит линияси доирасида 300 млн доллар ажратилади.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига Европа Иттифоқи бозорлари учун GSP+ мақомини олиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, Халқаро молия корпорацияси кўмагида маҳсулотларни BSI стандартлари асосида сертификатлаш ишларини жадаллаштириш кераклиги таъкидланди.

 


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2020-10-20
  • USD:10371.76 (+0.00) сум
  • EUR:12153.63 (+0.00) сум
  • RUB:133.19 (+0.00) сум