Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластиковой картой - читайте на buxgalter.uzКак отнести в зачет НДС по авиабилету - читать на buxgalter.uz

Туристик хизматлар учун лицензияни ИДХЯПда расмийлаштириш ва узайтириш мумкин

07.08.2015

ИДХЯПда туристик фаолият учун лицензия олиш ёки қайта расмийлаштириш юзасидан ариза тақдим қилиш бўйича янги хизмат йўлга қўйилди, дейилади ахборот хизмати хабарида.

 

Юридик шахслар (туристик компаниялар, меҳмонхоналар) ва хусусий тадбиркорлар (экскурсия хизматлари)  бу хизматдан фойдаланишлари мумкин.  Хизмат пуллик бўлиб, қонунчиликка мувофиқ унинг нархи  2,5 ЭКИҲни ташкил қилади.

 

Туристик фирмага лицензияни расмийлаштириш учун  қуйидагиларнинг нусхаларини илова қилиш лозим бўлади:

 

тўлов топшириқномаси;

 

юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома;

 

 устав фондининг шаклланган миқдорини тасдиқловчи ҳужжат;

 

ишчи орган ёки у томонидан ваколат берилган идоравий мансуб ташкилот томонидан  белгиланган тартибда берилган юридик шахслар ходимлари ва гидлар (экскурсоводлар)нинг   малака сертификатлари.

 

Хусусий тадбиркорга, юқорида санаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этиш ҳам талаб этилади.

 

Мурожаат қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида фойдаланувчининг шахсий кабинетига лицензияни олиш ёки  уни беришни рад этиш ёҳуд қайта расмийлаштириш тўғрисида хабарнома юборилади.