Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что должен сделать бухгалтер до 10 декабря - читать на buxgalter.uzЧем заменят статьи УК за дискредитацию конкурента и нарушения правил торговли - читать на buxgalter.uzЦБ запретил блокировать депозиты и банковские карты физлиц за долги - читать на buxgalter.uzКак спрогнозировать риски назначения камералки в 2020 году - читать на buxgalter.uzРасчетная единица МРЗП больше не используется - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как изменить номер телефона для СМС-уведомлений ГНК - читать на buxgalter.uzНалоговики объяснили, как кенгаши будут продлевать сроки уплаты отдельных налогов - читать на buxgalter.uz

ЎБФ 2016 йилги ишлар натижасини сарҳисоб қилди

16.01.2017

Натижаларни сарҳисоб қилиш, келажак учун устуворликларни белгилаб олиш, раҳбариятни қайта сайлаш, сертификатларни топшириш – Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси (ЎБФ)  аъзоларининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши ана шундай тартибда ўтказилди.

Умумий йиғилишнинг кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:

 

- Ҳисоботларни тасдиқлаш: ЎБФнинг молия-хўжалик фаолияти, Тафтиш комиссияси ҳақида, 2016 йилги фаолият тўғрисида;

 

-2017 йил учун Иш режаси ва бюджетни тасдиқлаш;

 

- ЎБФ раҳбар органини кейинги давр учун сайлаш;

 

- Ўзбекистон бухгалтерларини миллий сертификатлаш дастури бўйича сертификатларни топшириш.

 

Бошқарув раислигига Нозир Ибрагимов қайта сайланди, Оксана Огневчук ва Дилноза Султонова раис ўринбосарлари бўлишди. Бошқарув аъзолари орасидан сертификатланган бухгалтерлар - Марина Ванина, Гулнора Зуҳритдинова,  Оксана Попова ва Юлия Берберовалар жой олишди.

 

- Бугунги кунда Федерацияда Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси аъзолигига қўйиладиган  асосий талабларни бажарган 69 нафар ҳақиқий аъзо бор. Бу – Касбга оид одоб-ахлоқ кодексига амал қилиш, аъзолик бадалларини тўлаш, ҳар йили малака ошириш, - дейилади Федерациянинг матбуот релизида.

 

Шунингдек, Федерациянинг 46 нафар аъзосига Ўзбекистон бухгалтерларини миллий сертификатлаш дастури бўйича сертификатлар топширилди.

 

Эслатиб ўтамиз, фақат сертификатланган мутахассислар ЎБФ аъзоси бўлиши мумкин. ЎБФ ҳам Ўзбекистон бухгалтерларини миллий сертификатлашни, ҳам CIPA дастури бўйича халқаро сертификатлашни илгари суради.

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Аудиторларни сертификатлаш тартибини ўзгартириш режалаштирилмоқда

 

Бухгалтерларни миллий сертификатлаш амалда