Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Главбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги консультанта-нерезидента, оказанные по договору ГПХ - читать на buxgalter.uzАзиз Хашимов рассказал, что ожидает зарегистрированных плательщиков НДС с введением нового порядка регистрации - читайте на buxgalter.uz

Учта халқаро ҳужжат ратификация қилинди

04.04.2018

Президент Сенат томонидан 29 март куни маъқулланган халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги учта қонунни имзолади.

 

«Халқ сўзи» газетасининг маълумотларига кўра, қуйидагилар ратификация қилинган:

 

«Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставига Тўққизинчи қўшимча баённомани (Истанбул, 2016 йил 6 октябрь) ратификация қилиш тўғрисида»ги Қонун.

 

Ўзбекистон 1994 йилдан буён Умумжаҳон почта иттифоқининг аъзоси ҳисобланади ва унинг фаолиятида фаол иштирок этади. Устав ташкилот ишини тартибга солувчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Уставга ўзгартиришлар аъзо мамлакатлар вакилларидан иборат Иттифоқ Конгресси қабул қиладиган қўшимча баённома билан расмийлаштирилади. Тўққизинчи қўшимча баённома Умумжаҳон почта иттифоқининг Истанбулда ўтказилган XXVI Конгрессида қабул қилинган.

 

«Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти Уставини (Боку, 2015 йил 26 ноябрь) ратификация қилиш тўғрисида»ги Қонун.

 

Ислом ташкилотининг ратификация қилинган Устави таълим, фан ва маданият соҳаларидаги халқаро ҳамкорлик янада ривожлантирилишига замин яратади. Бундан ташқари, бу Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар соҳадаги ютуқларини кенг тарғиб қилиш имконини беради. Устав кучга кирган пайтдан бошлаб Тошкент ислом университетида Ислом ташкилоти махсус кафедрасининг иши ташкил этилади.

 

«Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенциясини (Остона, 2017 йил 9 июнь) ратификация қилиш тўғрисида»ги Қонун.

 

Қонунда айтилишича, Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратураси Конвенцияни бажариш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланган.