Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

United Tax Advisors солиқ тўловчиларни семинарга таклиф этади

12.02.2018

 

Тадбиркор учун “солиқ текшируви”дек қўрқинчли ва ваҳимали сўз бўлмаса керак. Аслида ундан чўчишнинг ҳеч ҳожати йўқ. Шунчаки уни ўтказишнинг баъзи бир ўзига хосликларини билиб олиш кифоя. Бу эса текширувчиларнинг келишига олдиндан тайёргарлик кўриш ва ҳаттоки, уларнинг ташрифи учун ҳожат қолдирмаслик имконини беради.

 

Ана шундай ўзига хосликлар ва, умуман, солиқ қонунчилиги соҳасида сўнгги пайтларда рўй берган ўзгаришлар ва уларни амалиётда самарали қўллаш масалалари шу йилнинг 24-25 февраль кунлари “Пойтахт” бизнес-марказида бўлиб ўтадиган семинар-конференция чоғида муҳокама қилинади. Тадбир Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Солиқ маслаҳатчилари палатаси ҳамда “Norma” ПРМ билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

 

United Tax Advisors солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Умидбек Сафаровнинг айтишича, бундай мавзуга бағишланган кенгқамровли семинар-конференция мамлакатимизда илк маротаба ўтказилмоқда.

 

—  Солиқ текшируви ортиқча йўқотишларсиз ўтиши учун қандай тайёргарлик кўриш керак, солиқ органлари билан муаммоли масалаларни ҳал қилишда қандай усул ва ечимлардан фойдаланиш зарур - семинар-конференция иштирокчилари шунга ўхшаш масалалар юзасидан амалий маслаҳатларни олиш имкониятига эга бўлишади.

 

Асосан учта масала устида батафсил тўхталамиз:

 

Биринчиси, сўнгги пайтларда солиқ қонунчилигида кўплаб ўзгаришлар содир бўлди. Мақсадимиз бу ўзгаришларни шунчаки санаб ўтиш эмас, балки улардан мақбул даражада фойдаланиш усуллари, амалиётга тўғри татбиқ этиш йўллари хусусида тўхталиш;

 

Иккинчиси, солиқ текширувларидан йўқотишларсиз ўтиш. Тадбиркорлик субъектлари нималарга эътибор беришса, кутилмаган харажатлар, яъни – жарима, санкция, пеня кабиларни тўлашига тўғри келмайди.

 

Учинчиси, солиқ мунозаралари ва унда мақсадга эришиш йўллари. Камерал текширувларда ҳаракатлар стратегиясини белгилаб олиш ва мақбул натижага эришиш йўллари.

 

Бундан ташқари, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволларга жавоб олишлари мумкин бўлади.

 

Солиқ текширувидан чўчимайдиган ташкилот бўлмаса керак...


— Амалиётдан маълум, агар тадбиркор барча ҳисоботларни ўз вақтида ва хатосиз топширса ва солиқ қонунчилигига тўлиқ риоя қилса, текширувдан хавотирланишга ҳеч қандай ҳожат қолмайди.

 

Солиқ текширувлари хусусида тўхталадиган бўлсак, режали текширув ҳақида билиб олиш учун йил бошида soliq.uz сайтига кириб, ташкилотнинг СТИР рақамини киритиш кифоя. Текширувчиларнинг ташриф санаси акс этади.

 

Агар текширув режасиз бўладиган бўлса, камерал текширув натижасида амалга ошириладиган бўлса, субъектга бир ой олдин ёзма равишда текширув ўтказилиши ҳақида огоҳлантириш келади.

 

Огоҳлантиришсиз текширув келган тақдирда қандай ҳолатда солиқчиларни киритиш мумкин, қачон эса киритмаслик ҳуқуқига эгамиз? Текширувчидан қандай ҳужжатларни талаб этишимиз мумкин? Шу каби масалалар слайдларда кўрсатиб берилади. Семинарда муҳокама этиладиган ҳар бир мавзу бўйича тарқатма китобчалар берилади. Яъни истаган киши иши мобайнида уни қўллаши мумкин бўлади.

 

Семинарда кимлар иштирок этиши мумкин?

 

—  У республикамиздаги тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва уларнинг бош бухгалтерлари учун қизиқ бўлиши турган гап. Ҳозирда солиқ тўловчилар – хусусий сектор вакилларига таклифномалар жўнатишни бошладик. Умуман, республикамиздаги исталган шаклдаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари, ҳисобчилар ва шу соҳага алоқадор бўлганлар қатнашиш имконига эгалар. Иштирокчиларнинг сонига қараб, ўтказилиш кунларининг кўпайтирилиши ҳам кўзда тутилган. Олдиндан ёзилиш – мажбурий. Хоҳловчилар ва қизиққанлар қўшимча маълумотларни олиш ва ёзилиш учун +998 (95) 199-25-25 телефон рақами орқали мурожаат этишлари мумкин.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.