Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:В каком размере платить больничные при Covid Суд восстановил уволенного работника, но на его место успели принять другого Подскажите работнику, как получить социальное пособие Когда работник вправе требовать изменения условий труда Снижена административная и налоговая нагрузка

Ўз эҳтиёжлари учун қурилишда ҚҚС юзага келадими

08.01.2021

Читать на русском языке

ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ўз эҳтиёжлари учун ўз кучи билан таъмирлаш пардозлаш ишларини бажарди. Бундай вазиятда ҚҚС ҳисоблаш зарурми? Буни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:

 

- Ўз эҳтиёжлари учун ўз кучи билан қурилиш ишларини бажаришда ҚҚС фақат ушбу эҳтиёжлар учун харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмаган тақдирда ҳисобланади.

 

Эътибор беринг! Ушбу қоидадан истисно – амортизация ажратмалари орқали харажатларга киритиладиган чиқимлар. Бу – амортизация қилинадиган активлар қийматига киритиладиган сотиб олишга, ишлаб чиқаришга, қурилишга, монтаж қилишга, ўрнатишга доир ва бошқа харажатлар. Шу жумладан – қўшимча қуриш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш харажатлари. Агар ишлар шу мақсадларда бажарилса, ҚҚС ҳисобланмайди.

 

Агар компания ўз кучи билан ўз эҳтиёжлари учун фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайдиган хизматлар кўрсатса, ҚҚС бўйича солиқ базаси айнан шундай (улар мавжуд бўлмаганда бир турдаги) хизматларнинг ўртача ўлчанган нархидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Ўртача ўлчанган нарх ўтган 90 кун ҳисоб-китобидан аниқланади. Агар ушбу даврда бундай реализация мавжуд бўлмаганда - бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

 

Қандай хизматлар - айнан ўхшаш хизматлар

 

Бир хил хусусиятли асосий белгиларга эга бўлган хизматлар солиқ солиш мақсадида айнан ўхшаш хизматлар деб эътироф этилади. Бунда қуйидагилар ҳисобга олинади:

  • ижрочи (пудрадчи) хусусиятлари ва  унинг бозордаги ишбилармонлик обрўси; фойдаланиладиган товар белгиси.

 

Қандай хизматлар – бир турдаги хизматлар

Айнан ўхшаш бўлмаган ҳолда, бир турдаги хизматлар бир-бирининг ўрнини босиш имкониятини берадиган бир хил хусусиятларга эга, бу тижорат жиҳатидан ва (ёки) бажарадиган вазифаси жиҳатидан бир-бирининг ўрнини босиш имкониятини беради. Хизматларнинг бир турдалигини аниқлашда қуйидагилар ҳисобга олинади:

  • сифати;
  • товар белгиси;
  • бозордаги мавқеи;
  • хизмат турлари ва уларнинг ҳажмлари;
  • ноёблиги;
  • тижорат жиҳатидан бир-бирининг ўрнини боса олиши.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_