Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как уплачивать и отчитываться по налогу на прибыль в 2020 году - читать на buxgalter.uzДИЛЬШОД СУЛТАНОВ ОТВЕЧАЕТ: постановка на учет и расчет НДС для постоянных учреждений - читать buxgalter.uzНалоговики уверены, что коррупции в ОГНС теперь будет меньше. Почему? - читать на buxgalter.uzНалоговая отчетность за 2019 год: что и в какие сроки сдавать - читать на buxgalter.uzПереход на онлайн-ККМ: почему налоговики требуют невозможного? - читать на buxgalter.uzКак пересчитывать льготы по НДФЛ, если размер МРОТ изменится - читать на buxgalter.uz

Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси бепул семинарлар ўтказади

03.11.2015

Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси ЎБФнинг амалдаги аъзолари ва акциядорлик жамиятларининг МҲХСни жорий қилиш департаментлари раҳбарларини ҳар йили ўтказиладиган “Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартларига бағишланган кузги ўқишлар” номли бепул семинарларга таклиф қилади.

 

 

Семинарлар 10 ноябрдан 12 ноябрга қадар бўлиб ўтади.  Ташкилотчилар уларнинг ишига  халқаро аудиторлик ташкилотлари экспертларини жалб қилади.

 

 

Тадбир Президентнинг “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сон  Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда  Халқаро бухгалтерлар федерацияси аъзоларининг мажбуриятлари тўғрисидаги низом, хусусан 7-сон МҲХС талабларини бажариш учун ўтказилаётир.

 

 

Тадбирлар дастури:

 

 

1 кун: сешанба, 10.11.2015 й.

 

 

Ташкилотчи: «Deloitte va Touche» Халқаро аудиторлик ташкилоти.

 

 

Мавзу: МҲХС (IFRS) 1 – Биринчи қўллаш.

 

 

 

2 кун: чоршанба, 11.11.2015 й.

 

 

Ташкилотчи: «Ernst & Young» Халқаро аудиторлик ташкилоти.

 

 

Мавзу:  МҲХС (IFRS) 13– Ҳаққоний қийматни баҳолаш.

 

 

3 кун: пайшанба, 12.11.2015 й.

 

 

Ташкилотчи: «PricewaterhouseCoopers» Халқаро аудиторлик ташкилоти.

 

 

Мавзу: МҲХС (IFRS) 10 – Консолидациялашган молиявий ҳисобот ва МҲХС  (IFRS) 11 – Бошқа корхоналарда иштирок этиш тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш.

 

 

Семинарларда иштирок этиш истагида бўлганлар 8.11.2015 йилгача ўз хоҳишларини е-mail: info@uzaccountant.uz га қатнашиш учун буюртма юборган ҳолда тасдиқлашлари лозим.

 

 

Семинарлар Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси биносида ўтказилади. Иштирокчиларни рўйхатга олишни бошлаш – 18.00 да.

 

Машғулотларни ўтказиш вақти – 18.30–21.20.