Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Главбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги консультанта-нерезидента, оказанные по договору ГПХ - читать на buxgalter.uzАзиз Хашимов рассказал, что ожидает зарегистрированных плательщиков НДС с введением нового порядка регистрации - читайте на buxgalter.uz

Ўзбекистон Doing Business рейтингида 76-ўринни эгаллади

01.11.2018

Читать на русском языке

Жаҳон банки Гуруҳининг «Doing Business 2019: Training for Reform» маърузаси эълон қилинди. Ўзбекистон ўтган йилги тадқиқот билан солиштирганда 2 та позицияни йўқотди.

 

Маъруза маълумотлари 2018 йил 1 майдаги ҳолатга кўра тайёрланган. Хусусий корхоналарнинг фаолият циклидаги 11 та соҳада қўлланиладиган ҳуқуқий нормалар таҳлил қилинди. Бу сафар қуйидаги тоифалар бўйича кўрсаткичлар баҳоланди: «Корхоналарни ташкил этиш», «Қурилиш учун рухсатномалар олиш», «Электр таъминоти тизимига уланиш», «Мулкни рўйхатдан ўтказиш», «Кредитлар олиш», «Миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш», «Солиқ солиш», «Халқаро савдо», «Контрактлар бажарилишини таъминлаш» ва «Тўловга қобилиятсизликни ҳал этиш». Бу йил «Меҳнат бозорини тартибга солиш» мезони ўлчанмади ва рейтингга киритилмади.

 

Ҳисоботда жами 190 та мамлакат бор. Янги Зеландия умумий рейтингда яна етакчилик қилиб турибди. Шунингдек бизнес юритиш учун энг яхши шароит яратган давлатларнинг дастлабки бешталигига (кетма-кетлик тартибида) Сингапур, Дания, Гонконг ва Корея Республикаси киради.

 

Ўзбекистоннинг МДҲдаги ҳамкорлари рейтингда қуйидаги позицияларни эгалладилар: Озарбайжон – 25, Қозоғистон – 28, Россия – 31, Беларусь – 37, Арманистон – 41, Молдова – 47, Қирғизистон – 70 ва Тожикистон – 126 (Туркманистон маърузага киритилмаган).

 

76-ўриндан жой олар экан, Ўзбекистон ўтган йилги ўз кўрсаткичларини 2 та позицияга ёмонлаштирди. Шу билан бирга, мамлакат умуман олганда аксарият кўрсаткичлар бўйича ижобий динамикани намоён этди, бироқ рейтингнинг бошқа иштирокчилари ушбу кўрсаткичларда янада ўзиб кетганлиги сабабидан олтита мезон бўйича позицияларини йўқотди.

 

Doing Business рейтингининг асосий кўрсаткичлари бўйича Ўзбекистон динамикасининг солиштирма жадвали:

 

Кўрсаткич

«Бизнес юритиш 2018: иш ўринлари яратиш учун ислоҳот ўтказиш»

«Бизнес юритиш 2019: Тренинг ва ислоҳотлар»

Динамика

позиция бўйича / % бўйича

Глобал

74

76

2 / 1,08

Корхоналарни ташкил этиш

11

12

1 / 0,25

Қурилиш учун рухсатномалар олиш

135

134

1 / 0,19

Электр таъминоти тизимига уланиш

27

35

8 / 0,55

Мулкни рўйхатдан ўтказиш

73

71

2 / 0,26

Кредитлар олиш

55

60

5 / ...

Миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш

62

64

2 / 1,67

Солиқ солиш

78

64

14 / 2,19

 Халқаро савдо

168

165

3 / 5,48

Контрактлар бажарилишини таъминлаш

39

41

2 / ...

Тўловга қобилиятсизликни ҳал этиш

87

91

4 / 0,21

 

Мамлакат раҳбарияти давлатнинг Жаҳон банки маърузасида эгаллаган позициясига алоҳида эътибор қаратади. Президентнинг 13.07.2018 йилдаги ПҚ–3852-сон қарори билан Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланган. Истиқболдаги режа – 40-ўринга чиқиш.   





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_