Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие иностранные компании должны платить налог в Узбекистане - читать buxgalter.uzКак защититься от налоговых доначислений с помощью ценовой политики - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: зачет НДС по автотранспорту - читать на buxgalter.uzОтчет по НДС за январь: ошибка в форме исправлена! - читать на buxgalter.uzКак подстроить систему ЭСФ под себя - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: целевые льготы по НДС - читать на buxgalter.uz

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» қишки парвозларни бошлади

31.10.2017

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 29 октябрдан қишки жадвал бўйича қатновларни бошлади, деб маълумот берилган компаниянинг расмий сайтида.

 

Қишки парвозлар жадвали 2018 йилнинг 24 мартига қадар амал қилади. Қишки даврда авиакомпания эҳтиёж катта бўлган бир қатор йўналишларга қатновлар сонини оширади. Шунингдек, “Самарқанд” аэропортидан бажариладиган парвозлар географиясини кенгайтиради.

 

Жадвалдаги эътиборга лойиқ янгилик эса – Самарқанд-Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича йўлга қўйилган қатновдир. Самарқанддан Туркияга қатновлар 30 октябрдан бошлаб душанба кунлари мунтазам амалга оширилади. 16 ноябрдан эса пайшанба кунлари ҳам бажарилиши кўзда тутилган.

 

Амритсарга (Ҳиндистон) парвозлар сони – ҳафтада икки маротаба бажариладиган бўлди, Сеулга қатновлар сони эса ҳафтасига беш маротабага етказилади. 

 

Авиакомпания юк ташувчи йўналишларни фаол ривожлантирмоқда. “Навоий” халқаро аэропортидан Boeing 767 юк самолётлари Франкфурт, Деҳли, Дубай, Шанхай шаҳарларига мунтазам қатнамоқда. Бундан ташқари, Гуанчжоу (Хитой) шаҳрига янги йўналиш очилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Миллий авиакомпания дунёнинг 23 мамлакатига 52 йўналиш бўйича қатновларни амалга оширмоқда.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_