Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ўзбекистон инвестиция портали ишлай бошлади

13.12.2018

Читать на русском языке

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси invest.gov.uz сайтини тақдим этди. Ресурсда инвесторлар ҳам, инвесторни излаётганлар ҳам иш учун фойдали ахборотни топадилар. Ахборот саккизта тилда берилган.

 

Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг портали ёрдамида инвестиция фаолияти иштирокчилари билан куну тун бевосита мулоқот қилиш имкони бор, сабаби турли соат поясидаги тадбиркорлардан сўровлар келиб тушиши мумкин.

 

Порталда Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳияти, иқтисодиёт соҳаларининг ривожланиши, эркин ва кичик иқтисодий зоналар, имтиёз ва преференциялар тўғрисида ахборот берилган.

 

Инвестиция киритишдан манфаатдор бизнес порталда инвестиция таклифини киритиши ва хорижий компаниялар қатнашувчи тадбирлар жадвали билан танишиб чиқиши мумкин.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_