Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Чем грозит сдача нулевого отчета по НДС – читайте на buxgalter.uzЧто должен успеть бухгалтер до 25 апреля – buxgalter.uz напоминаетБухгалтерам регулярно приходится отвечать на присланные им требования от налоговых органов. Buxgalter.uz решил помочь – мы начинаем публиковать типовые ответы на часто встречающиеся «Талабнома»К чему должен быть готов главбух, если НДС у него отрицательный – читайте на buxgalter.uz

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлишга ҳозирлик кўрмоқда

20.03.2019

Читать на русском языке

Жаҳон савдо ташкилоти билан ишловчи республика идоралараро комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR-маркази.

 

Тадбирда жорий вазифалар муҳокама қилинди, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши юзасидан музокаралар олиб бориш жараёнининг ташкилий ва юридик жиҳатлари ишлаб чиқилди. Идоралараро комиссиянинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда Ташқи савдо режими тўғрисидаги меморандум лойиҳаси кўриб чиқилиб, тасдиқланди.

 

ЖСТга аъзо бўлиш оқибатларини баҳолаш, божхона масалалари, ички томондан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ахборотни тайёрлаш ва қишлоқ хўжалигида экспорт субсидиялари бўйича ишчи гуруҳлар амалга оширадиган чора-тадбирларнинг батафсил режасини тузиш режалаштирилди.

 

Хизматлар савдосига оид сиёсатда тариф чегирмалари бўйича таклифларни шакллантириш чора-тадбирлари яқин орада ишлаб чиқила бошлайди. Санитария ва фитосанитария чора-тадбирларини қўллаш бўйича битим ҳамда Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдога оид жиҳатлари бўйича битим доирасидаги масалалар ҳам ишлаб чиқилади.

 

Доимий аъзога айланиш жараёнига доир ишларни фаоллаштириш мақсадида соҳа мутахассислари ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда юридик ва ташкилий тартиб-таомилларда бевосита қатнашувчи идоралар ходимлари учун семинарлар ўтказилади.

 

 

 



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_