Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

Ўзбекистон ва Афғонистон – тенг юридик ҳуқуқлар

09.08.2019

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида 2016 йил 17 октябрдаги Экстрадиция тўғрисидаги битим ва 2017 йил 5 декабрдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома кучга кирди, деб хабар қилди ТИВ.

 

Экстрадиция тўғрисидаги битим жиноятни содир этишда гумонланаётган ёки айбланаётган шахсларни экстрадиция қилиш шартлари, ушбу шахсларни экстрадиция қилиш тўғрисида сўровни ўз ичига олган ҳужжатларга талаблар, расмий сўров юборилгунга қадар вақтинча қамоқда сақлаш шартлари ва муддатларини тартибга солади.

 

Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома бандларига мувофиқ бир мамлакат ҳудудида яшайдиган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иккинчи мамлакат ҳудудида ўзларининг шахсий ва мулк ҳуқуқларига нисбатан ўша мамлакат фуқаролари билан бир хил ҳуқуқий ҳимоядан фойдаланадилар. 

 

Ҳужжат фуқаролик, оилавий ва жиноий ишларда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ишларнинг судга тегишлилиги масалалари, шунингдек ҳужжатлар, далиллар талаб қилиш учун сўров юбориш ва суд жараёнларини ўтказиш, суд қарорларини тан олиш ва ижро этиш тартибини белгилайди.

 

Шартнома фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ҳуқуқий ҳамкорликни янада ривожлантириш, жиноятчиликни олдини олиш, тергов ва суд қилиш масалаларида икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари алоқаларини такомиллаштиришга хизмат қилади.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_