Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что делать, если служебная машина «засветилась на камеру» - читать на buxgalter.uzВведен ли в Узбекистане официально режим «ФОРС-МАЖОР» - читать на buxgalter.uzНужен новый этап либерализации рынка аудита – читать на buxgalter.uzПриближаются горячие даты! Не забудьте сдать расчеты по НДС, по налогу на дивиденды и проценты – читать на buxgalter.uz Имеет ли право подписи главбух, работающий по ГПД? – читать на buxgalter.uz Почему выросли поступления НДФЛ в I квартале – читать на buxgalter.uzПодводные камни регистрации плательщиков НДС по новым правилам – читать на buxgalter.uzЧто нужно знать о сроках регистрации плательщиков НДС – читать на buxgalter.uzМинфин разъяснил, как применять УП-5996 – читать на buxgalter.uzНалоговые последствия за бездействующее оборудование – читать на buxgalter.uz

Ўзбекистонда 28-тижорат банки очилмоқда

16.03.2017

Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 13 мартдаги ПҚ–2824-сон «2017-2021 йилларда Тошкент шаҳрида арзон кўп квартирали уйларни қуриш кўламини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига асосан Ўзбекистонда «Пойтахт банк» акциядорлик тижорат уй-жой-қурилиш жамғарма банки ташкил этилмоқда.

«Пойтахт банк» акциядорлик тижорат уй-жой-қурилиш жамғарма банки фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • аҳоли ва юридик шахсларнинг уй-жойга бўлган талабларини қондириш борасида уларга ипотека кредити бериш ва банк хизматини кўрсатиш;
  • арзон кўп квартирали уйларни қурувчи пудрат ташкилотларига кредит ресурсларини тақдим этиш;
  • арзон кўп квартирали уйларни лойиҳалаштириш ва қуриш борасида буюртмачи вазифасини бажариш;
  • Тошкент шаҳрида кўп квартирали уйларни қуриш ва таъмирлашни амалга оширувчи ихтисослашган пудрат ташкилотларини кредитлаш ва лизинг хизматлари кўрсатиш;
  • хорижий инвестициялар, шу жумладан, займлар ҳамда арзон кўп квартирали уйларни қуришни молиялаштириш учун халқаро молиявий институтларнинг техник кўмагини жалб этиш;
  • инвестиция фаолиятини, жумладан муҳандислик инфратузилмасини сифат жиҳатдан яхшилашни назарда тутувчи ишланмалар ва лойиҳаларни молиялаштиришни амалга ошириш;
  • замонавий, тежамли, энергия тежовчи ва талаб этилган қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи ташкилотларни кредитлаш;
  • универсал тижорат банки сифатида юридик ва жисмоний шахсларга бошқа банк хизматларини кўрсатиш.

 

Марказий банк маълумотларига кўра, янги молиявий муассаса Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Беруний кўчаси, 43-уйда жойлаштирилади.

 

«Пойтахт банк»нинг устав капитали бошланғич ҳисса тариқасида Тошкент маҳаллий бюджетидан 3 млрд. сўм жалб қилиш, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар, жумладан хорижий инвесторларнинг маблағларини жалб этишни инобатга олган ҳолда камида 10 млн. евро эквивалентида шакллантирилади.

 

Эслатиб ўтамиз, айни вақтга қадар мамлакатимизнинг банк тизими миллий регулятор сифатида республикамизнинг Марказий банки ҳамда улардан 5 таси хорижий капитал иштирокидаги 27 тижорат банклари томонидан тақдим этилган эди.