Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги консультанта-нерезидента, оказанные по договору ГПХ - читать на buxgalter.uzАзиз Хашимов рассказал, что ожидает зарегистрированных плательщиков НДС с введением нового порядка регистрации - читайте на buxgalter.uzВо что обойдется предприятиям переход на МСФО - читать на buxgalter.uz

Ўзбекистонда Maestro ва MasterCard карталари учун терминаллар ўрнатилади

07.10.2015

Яқингача зарурий POS-терминаллари билан республиканинг ҳеч бир банки ишламаган. Аммо вазият ўзгарди. Бу ҳақда “Ўзбектуризм” Миллий компанияси хабар беради.


 

“Ҳозирги вақтда республика тижорат банклари томонидан  халқаро пластик карталари воситасида тўловларни қабул қилиш соҳасида хизмат кўрсатиш инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, «Ориент Финанс» ХАТБ туризм соҳаси ташкилотларида Maestro ва MasterCard» карталари орқали тўловлар қабул қиладиган POS-терминалларини ўрнатиш бўйича ўз хизматларини таклиф қилади”, –  дейилади туристик фаолиятнинг миллий мувофиқлаштирувчиси хабарида.

 

 

Шу билан бирга қайд қилинадики, «Ориент Финанс» ХАТБ  MasterCard  халқаро тўлов тизимининг тавсия этиладиган  хавфсизлик параметрларига мувофиқ ҳимояланган микропроцессорли чиплардан фойдаланган ҳолда халқаро пластик карталардан тўловлар қабул қилиш бўйича эквайрингни1 амалга оширади. Терминал ускуналари парки Verifone компаниясининг Ўзбекистон бозорида аллақачон ўзини ижобий томондан кўрсатган замонавий POS-терминалларидан иборат.

 

 

Банк маълумотларига кўра, унинг ходимлари туристик фаолият субъектларига савдо-терминал  ускуналарини ўрнатиш ва хорижий валютада ўзаро ҳисоб-китоб қилганда ундан фойдаланиш масалаларида барча кўмакни беришга тайёр.

 

 

1Эква́йринг (инг.. acquiring — олиш)  тўлов карталарини товарлар, ишлар,  хизматлар учун тўлов сифатида тўлов учун қабул қилиш.

Ваколатли банк-эквайер (инг. acquiring bank) томонидан савдо (хизмат кўрсатиш) корхоналарида тўлов терминаллари (POS-терминалов) ёки импринтерлар ўрнатиш йўли билан амалга оширилади..