Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Когда автоматизированная сверка создает расхождения Взносы на ИНПС: как рассчитывать и уплачивать обязательные и добровольные 3 000 компаний получили письмо об отсутствии договоров аренды: что делать бухгалтерам

Ўзбекистонда молиявий касбларини ривожлантириш учун нима таклиф қилинмоқда

06.03.2025

Читать на русском языке

Ўзбекистонда малакали молия мутахассисларининг кескин етишмовчилиги кузатилмоқда. Соҳадаги иш ҳақи сўнгги 7 йил ичида 2–3 баравар ошган:

> бухгалтерлар учун – 2,5 млн сўмдан 7,5 млн сўмгача (3 баравар ўсиш);
> бош бухгалтерлар учун – 4 млн сўмдан 10,5 млн сўмгача (2,6 баравар ўсиш).

 

Аммо корхоналарнинг молия-иқтисодиёт хизматларидаги раҳбарлик лавозимларида юқори малакали мутахассисларнинг улуши пастлигича қолмоқда (12%). Айниқса, корхоналарда юқори молия соҳасида раҳбарлик сегментида етишмовчилик сезиларли даражада. Молия бўйича директор лавозимига номзодларнинг иш ҳақи бўйича кутилмалари иш берувчиларнинг таклифларидан 51% юқори.

 

"Молия мутахассислари форуми – 2025"нинг 8 та тавсияси:

 

1. Тўрт даражали малака тизими

 

Даражалар орасидаги ўтиш мезонлари тушунарли бўлган молия мутахассисларининг аниқ карьера траекториясини яратиш таклиф қилинди:

> бошланғич (кичик бухгалтер, ассистент);
> базавий (бухгалтер, таҳлилчи);
> профессионал (ўрта бизнес бош бухгалтери, молия менежери);
> илғор (молия директори, йирик бизнес бош бухгалтери).

 

2. Замонавий касбий стандартлар

 

Халқаро бухгалтерлар федерацияси (IFAC) талаблари билан синхронлаштирилган касбий стандартлар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

> молия ва бизнесни бошқариш бўйича компетенциялар;
> замонавий иқтисодиётда зарур бўлган рақамли ва мослашувчан кўникмалар.

 

3. Таълим тизимини модернизациялаш

 

Қуйидагиларни назарда тутадиган дуал таълим тизимини жорий этиш таклиф қилинди:

> корхоналарда мажбурий амалиёт;
> ўқув дастурларини халқаро сертификатлаш билан интеграциялаш;
> университет дипломи ва касбий сертификатни параллел равишда олиш имконияти.

 

4. Ўқитувчиларни сертификатлаш

 

Қуйидагиларни таъминлайдиган махсус дастур жорий этилиши керак:

> молия-иқтисод фанлари ўқитувчилари учун бепул ўқитиш;
> педагогик кадрларнинг халқаро сертификатланиши.

 

5. Малакаларни мустақил баҳолаш

 

Компетенцияларни холисона текшириш учун ягона стандартларга эга мустақил баҳолаш марказлари тармоғини яратиш тавсия этилган.

 

6. Миллий сертификатлаш

 

У қуйидагича бўлиши керак:

> жамоат манфаатларини ифодаловчи ташкилотлардаги асосий молиявий лавозимлар ва профилли идоралар мутахассислари учун мажбурий;
> бошқа молия мутахассислари учун ихтиёрий. Уни глобал тизимга интеграция қилиш жараёнига қараб босқичма-босқич жорий этиш тавсия этилган.

 

7. Янги қонунчилик базаси

 

 Қуйидагиларни ўз ичига олган қонунчилик ташаббусларининг комплекс пакети ишлаб чиқилиши керак:

> касбий ташкилотлар ва малакалар тўғрисида янги қонунлар;
> бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликни янгилаш;
> Қонунчилик палатасида фракциялараро ишчи гуруҳини тузиш.

 

 8. Барча манфаатдор томонларнинг ҳамкорлиги

 

O'zLiDeP, Савдо-саноат палатаси ва Сертификатланган молия мутахассислари уюшмаси 10 минг нафар халқаро даражадаги молия мутахассисларини тайёрлаш учун тўлақонли экотизим яратиш мақсадида кучларини бирлаштирмоқдалар.

 

Ўзбекистон учун кутилаётган натижалар


> миллий малакаларнинг халқаро тан олиниши;
> инвестициявий жозибадорликнинг ошиши;
> молиявий бошқарув сифатининг яхшиланиши;
> аутсорсинг хизматлари бозорининг ривожланиши;
> барқарор иқтисодий ўсиш учун пойдевор яратилиши.

 

Сиз қуйидагиларни амалга ошириш имкониятига эгасиз:

Форум материалларини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш >>>

ACFPга аъзо бўлиш >>>