Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилади

29.12.2017

 

2017 йил 26 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Ўзқурилишматериаллари” АЖ раисининг “Қурилиш материаллари, маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг ҳолати ва истиқболлари тўғрисида”ги ахбороти эшитилди. 

 

Қайд этилдики, Республикада 8000 га яқин  қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд бўлиб, улар томонидан 100 дан ортиқ турдаги қурилиш материаллари  ишлаб чиқарилмоқда.  Ҳисобот даврида “Ўзқурилишматериллари” АЖ томонидан  3 трлн. 100 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб (ўсиш 2016 йилга нисбатан 107,4%), белгиланган прогноз кўрсаткичи тўлиқ бажарилди. Жамият таркибидаги экспортёр корхоналар томонидан 117,6 млн. доллар миқдорида маҳсулотлар экспорт қилиниб (ўсиш 2016 йилга нисбатан 101%), режа 107%га бажарилди.

 

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 79,1 млрд. сўмлик 9 турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва режа 104,8%га бажарилди (ўсиш 2016 йилга нисбатан 1,7 марта).  2017 йил Инвестиция дастури доирасида 13 та лойиҳага 74 млн. долларлик инвестиция маблағлари жалб этилиб, белгиланган режа 102,1%га бажарилди.  Шунингдек, маҳсулотлар ишлаб чиқариш таннархи 8,1%га ёки 104,7 млрд.сўмга пасайтирилди. Жорий йилда жамият таркибидаги корхоналар томонидан 1460 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган бўлиб, амалда 1466 тага бажарилди.  Жамият таркибидаги 6 та йирик саноат корхоналарида қиймати 9,8 млн.долларлик 52 та асбоб-ускуна ва жиҳозлар янгисига алмаштирилди ва белгиланган режа 110,5%га бажарилди. Натижада,23,0 млн.куб.м табиий газ ва 22,0 млн.кВ.соат электр энергияси иқтисод қилинди. Жамият бўйича халқаро сифат менежменти тизими 35 та корхонада жорий қилиниб, уларнинг сони 72 тага ва энергия менежменти тизими эса 3 та корхонада жорий қилиниб, уларнинг сони 4 тага етказилди.  11 492 тонна қора металл парчалари топширилиб, 2017 йилги режа тўлиқ бажарилди.

 

Хусусан, 2017 йилда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича  умумий қиймати 586,9 млн. долларлик ёки 2 трлн. 465  млрд. сўмлик 2167  та лойиҳа ишга туширилиб, 28,3 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

 

Ҳаракатлар стратегияси дастурига кўра маҳаллий хом ашёлар асосида экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 29 та йирик лойиҳани амалга ошириш белгилаб олиниб, тармоқ жадваллари ишлаб чиқилган. Бугунги кунда, 510 млрд. сўмлик 24 та лойиҳа ишга туширилиб 1,1 мингта янги иш ўринлари яратилди.

 

Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва диверсификациялаш дастури доирасида 3 та лойиҳа бўйича 13,7 млн.долларлик маблағ ўзлаштирилиб, белгиланган режа тўлиқ бажарилди.

 

2017 йилда “Ўзқурилишматериаллари” жамияти тизимидаги корхоналар томонидан: 7 млн. 700 минг тонна цемент, 12 млн. 800 минг кв.м қурилиш ойнаси, 2 млн. 900 минг кв. метр керамик плиткалар, 73,4 минг тонна қуруқ аралашмалар, 7,1 млн.дона шифер, 88 минг тонна гипс,  74 млн. дона пишиқ ғишт ишлаб чиқарилди.

 

2018 йилда маҳаллий хом ашёлардан самарали фойдаланган ҳолда инновацион технологиялар асосида замонавий энерготежамкор, таннархи арзон қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, қурилиш материалларини ҳажмларини ва турларини оширган ҳолда уларнинг нархларини барқарорлигини таъминлаш
ва импортни қисқартириш мақсадида: 3,250 трлн.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва ўсиш суръати 109,9%га таъминланади.

 

Ишлаб чиқариладиган қурилиш материаллари тури 105 тадан 120 тага етказилади. Катта ўлчамли керамик плиткалар, глазурли керамик плиткалар, керамогранит, стеклокристалит, базальт толали материаллар, композит арматура, базальт сэндвич панеллар, 500-маркали цемент, чоксиз метал қувурлар, арматура, металл прокати ва бошқалар ишлаб чиқарилади.  2018 йилда 440 минг дона санфаянсга талаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фаолият юритаётган корхоналар томонидан тўлиқ қондирилади.

 

Эшитув якуни бўйича муҳокама этилган масалалар юзасидан  тегишли қарор қабул қилинди.

 

Қутлимурот БАБАШЕВ, 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси.  

 

Курс валют

2018-05-22
  • USD:7997.95 (--27.88) сум
  • EUR:9396.79 (--200.50) сум
  • RUB:128.37 (--1.26) сум