Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Итоги встречи 26 марта: какие предложения по отчетности НДФЛ Налоговый комитет принял, а какие – отклонилНовый порядок выдачи разрешений на международные автоперевозки: что изменится с 1 июня 2026 года17–29 апреля – перезапуск всех информационных систем ACCA: что нужно успеть студентам до его начала«Хабарнома» по остаткам ТМЗ: почему общепит попал «под раздачу» и что делатьПлан главбуха на апрель 2026 годаКак рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за март 2026 года

Ўзбекистонда солиқ қонунчилиги бузилишининг ТОП-9 талиги

17.07.2017

Давлат солиқ қўмитаси матбуот-маркази июль ойининг биринчи ҳафтасида  солиқ органлари томонидан ўтказилган назорат чора-тадбирлари якунлари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар рўйхатини эълон қилди.

 

Солиқ назорати натижаларига кўра, кўрсатилган даврда 4 150 ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган.

 

96 нафар жисмоний шахс ва 1000 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари биринчи марта солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги ҳамда аниқланган кундан бошлаб 30 кун ичида унинг оқибатларини бартараф этганликлари, шунингдек давлатга зарарни тўлиқ қоплаб берганликлари учун маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

 

Амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузган 2 993 нафар шахсга нисбатан  988,7 млн. сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди.

 

Қуйидагилар ҳуқуқбузарликлар орасида энг “оммабоплари” бўлди:

 

  •  савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, шу жумладан харидорларга чек (квитанция, ҳисобварақ) бермасдан товарларни, маҳсулотларни (хизматлар) сотиш (хизматлар кўрсатиш); назорат-касса машиналарини қўллаш тартибига риоя қилмаслик; пул билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда тўлов терминалларини қўллаш тартибига риоя қилмаслик; нархларни асоссиз ошириш;
  •  бинолар, иншоотлар, турар жойларни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга бериш;
  •  уй-жойга бўлган мулкий ҳуқуқларни ўз вақтида расмийлаштирмаслик;
  •  солиқ органларига даромадлар тўғрисидаги декларацияни ўз вақтида топширмаслик;
  •  тадбиркорлик фаолиятини ноқонуний амалга ошириш;
  •  автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш бўйича фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш;
  •  солиқ органларига солиқ ҳисоботларини ўз вақтида топширмаслик;
  •  муддати ўтган дебиторлик қарзи;
  •  солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун хизмат кўрсатувчи банкка ўз вақтида тўлов топшириқномасини тақдим этмаслик.