Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ўзбекистонда стратегик экологик баҳолаш замонавий тизими яратилади

23.01.2019

Читать на русском языке

Давлат экология қўмитаси хорижий ҳамкорлар кўмагида соҳага оид ҳуқуқий базани такомиллаштириш устида ишламоқда, дея хабар берилади «Народное слово» газетаси сайтида.

 

Тошкентда стратегик экологик баҳолаш замонавий тизимини Ўзбекистонда жорий этишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Ушбу тадбир 2018 йил июнда илк бор ўтказилган, атроф муҳитга таъсирни трансчегаравий баҳолаш (АМТБ) тартиб-таомили, АМТБ замонавий тизимига оид масалалар ҳамда уни Ўзбекистонда жорий этиш зарурати муҳокама қилинган субминтақавий учрашувнинг давоми бўлди.

 

Бу ишда Марказий Осиё Минтақавий экология марказининг Ўзбекистондаги филиали, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, Германия Атроф муҳит, табиатни муҳофаза қилиш ва ядровий реакторлар хавфсизлиги федерал вазирлиги (BMU) ҳамкорлик қилмоқдалар.

 

Бугунги кунда иқтисодий тараққиёт ва экологик хавфсизликнинг таъминланиши бир-бирига боғлиқлиги барчага аён. Сўнгги ўн йилликлар давомида дунёда рўй берган табиий ўзгаришлар барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун ҳам табиатни муҳофаза қилишга салмоқли маблағ сарфлашга мажбур қилмоқда.

 

Амалдаги «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонун 2000 йил 25 майда қабул қилинган. Иқтисодиётнинг ривожланишини, мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсатни ҳисобга олган ҳолда мазкур Қонунни халқаро ҳужжатлар билан уйғунлаштириш, экологик баҳолаш миллий тизими салоҳиятини ошириш мақсадида такомиллаштириш зарурати юзага келди. 2018 йилда Ўзбекистон миллий қонунчиликни Эспо Конвенцияси ва СЭБ бўйича баённома қоидаларига мувофиқ уйғунлаштиришда кўмак беришни сўраб БМТ ЕИКга мурожаат қилди. 

 

Ўтказилган тадбирда Ўзбекистонда атроф муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тизими, шунингдек «Давлат экологик экспертизаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси шарҳланди.

 

Ўзбекистонда кўзланган хўжалик фаолиятини экологик баҳолаш тизими етарли даражада самарали бўлиб, экологик функцияларини бажариб келмоқда. Бироқ у халқаро стандартлардан фарқ қилади. Камчиликларни бартараф этиш учун ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш зарур, натижада тизим чет эллик инвесторлар учун янада тушунарли бўлади.

 

Семинар сўнгида Ўзбекистонда СЭБ замонавий тизими ишлаб чиқилишини қўллаб-қувватлаш юзасидан келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, якунлар чиқарилди.

 

Маълумот учун: экологик баҳолаш – кўзланаётган фаолиятнинг экологик оқибатларини мунтазам равишда таҳлил қилиш ва баҳолаш жараёни, манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашиш, шунингдек мазкур фаолиятни режалаштириш, лойиҳалаштириш, тасдиқлаш ва амалга оширишда ушбу таҳлил ва маслаҳатлар натижаларини ҳисобга олиш.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_