Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластиковой картой - читайте на buxgalter.uzКак отнести в зачет НДС по авиабилету - читать на buxgalter.uz

Ўзбекистонда туроператорлар ва меҳмонхоналар учун онлайн-платформа ишга туширилди

26.10.2015

Янги лойиҳа Ўзбекистон туристик хизматларининг барча етказиб берувчиларини уларнинг ўзаро самарали муносабатлари учун бирлаштиришга, мамлакат туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган.


 

HOTELIOS тизимини барпо этишга сабаб бўлиб замонавий туристик сектор етарли даражада компьютерлаштирилган тармоқ эканлиги ҳисобланади. Саёҳат қилувчилар учун талай имкониятлар – чипталарни, меҳмонхоналарни ва экскурсияларни  онлайн-банд қилиш ва тўловни амалга ошириш мавжудлигига қарамай туристик сектор қатнашчилари  ўзаро жадал ахборот алмашишга ғоят муҳтожлик ҳис қилмоқдалар.

 

 

“Ўзбектуризм” Миллий компанияси маълумотларига кўра туризмда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш ахборот сифатини сезиларли оширишни, маълумотларни узатиш тезлигини оширишни, уларнинг холислиги ва натижада, замонавий бошқарув қарорларини қабул қилиш имкониятини таъминлайди.

 

 

HOTELIOS тизими туризм ва меҳмонхона бизнеси экспертлари кўмагида маҳаллий ишлаб чиқувчилар томонидан барпо этилган бўлиб, қарийб 100 меҳмонхона ҳамда  ўнлаб туроператорларни бирлаштиради, ўзаро муносабатлар жараёнини бутунлай он-лайн режимига ўтказган ҳолда уни осонлаштиради.

 

 

Тизим туроператорга “ягона дарча” орқали саноқли дақиқаларда меҳмонхоналарда бўш номерларни топиш, уларни банд қилиш ҳамда бир лаҳзада тасдиқ олиш имконини беради.

 

 

Бундан ташқари, туристик компанияларга аэропортда кутиб олиш ва кузатиб қўйиш, CIP-зал ва Green Hall хизматларини, шунингдек Ўзбекистонда биринчи марта чет эл туристлари учун электрон суғурта полисларидан кўчирма олиш каби хизматларни банд қилиш имконияти тақдим қилинди.

 

 

“Ўзбектуризм” МК маълумотларига биноан платформанинг асосий афзаллиги – бу маҳаллий компаниялар эҳтиёжларига тўлиқ мослашиш:  ўзаро ҳисоб-китоблар фақат пул ўтказиш йўли билан ҳамда миллий валютада амалга оширилади, шунингдек шаффофлик ва мосланувчанлик таъминланади.