Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как учесть поступление ТМЗ по договору товарного займа Земельный налог при платных услугах ННО Сырье взаймыНовые типы ЭСФ: что важно не упустить бухгалтеру

Ўзбекистонда VISA Classic карталарига энг яхши шартларда хизмат кўрсатган 20 та банк

01.12.2020

Читать на русском языке

Bank.uz таҳлилчилари 2020 йилда Ўзбекистонда VISA Classic дебет пластик карталари чиқарилиши шартларини ўрганиб чиқдилар. Тадқиқотга 21 та банк таклифлари киритилди. Рейтинг банкларнинг расмий сайтидаги маълумотларга, улар мавжуд бўлмаган тақдирда эса банкларнинг call-марказлари томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан тузилган.

 

25.11.2020 йилдаги ҳолатга кўра ўрганилаётган карталарни 32 та банкдан 21 таси тақдим этган.

 

VISA Classic дебет карталари таклифлари бозорининг умумий ҳолати қуйидагича тавсифланади:

  • картани чиқаришнинг ўртача қиймати – 28 000 сўм. Бир қатор банклар томонидан (Sanoat Qurilish Bank, Xalq Bank, Aloqa Bank, KDB bank) карталарни бепул чиқариш таклиф этилмоқда;
  • кўпчилик банкларда суғурта депозити сифатида $10 ушлаб қолинади. Энг кам суғурта депозити – $5 Sanoat Qurilish Bank ва Ziraat bank да таклиф этилмоқда;
  • кўпчилик банкларда товарлар ва хизматлар учун тўлов картадан тўланганда 0,5% воситачилик ҳақи ундирилади. Бундай воситачилик ҳақи ундирилмайдиган ягона банк – бу Ravnaq bank;
  • кўпчилик банклар томонидан уларнинг банкоматларидан нақд пул ечиб олинганда ҳеч қандай воситачилик ҳақи ундирилмайди. Бошқа банкларда ундириладиган воситачилик ҳақи 0,3%дан 1,5%гача миқдорни ташкил этади;
  • бошқа банкларда нақд пулларни ечиб олганлик учун ўртача воситачилик ҳақи – 1,5%. Энг кам воситачилик ҳақи (0,8%, бироқ $1 дан кам бўлмаган миқдорда) Qishloq Qurilish Bank томонидан ундирилади;
  • аксарият банклар томонидан йиллик хизматлар кўрсатилганлиги учун ҳақ ундирилмайди.

 

VISA Classic дебет карталари бўйича бозордаги энг мақбул таклиф Invest Finance Bank томонидан тақдим этилмоқда.

 

VISA Classic дебет карталари бўйича банкларнинг энг яхши таклифлари бешталиги қуйидагича баҳоланган (максимал даражадаги қийматлар – 17 балл):

1. Infin Bank – 13,5 балл.

2. Sanoat Qurilish Bank – 12 балл.

3. Davr Bank – 11,5 балл.

3. Ipak Yo'li Bank – 11,5 балл.

3. Asia Alliance Bank – 11,5 балл.

4. Kapital Bank – 11 балл.

4. Hamkor Bank – 11 балл.

5. Ravnaq Bank – 10,5 балл.

5. Milliy Bank – 10,5 балл.

5. Ipoteka Bank – 10,5 балл.

 

Тўлиқ рейтинг, шунингдек баҳолаш мезонлари билан ҳавола бўйича танишиш мумкин*.

 

Умуман олганда, 2020 йилда банкларда мазкур маҳсулотни илгари суришга қизиқиш ортганлиги кузатилган. Айрим банклар томонидан кешбэк, тезкор чиқариш, виртуал карта ва бошқа қулайликлар таклиф этилмоқда, бу ҳозирча қоида эмас, истисно бўлмоқда. Барча банклар қуйидагиларни таклиф этган ҳолда фаол равишда мижозларни жалб қилишлари айни муддао бўлар эди:

  • карталарни 10–20 дақиқа ичида тайёрлаб чиқаришни;
  • банк иловалари орқали карта реквизитларини олиш имкониятини (улар қўлга берилмасдан олдин);
  • банкоматларда нақд пулларни ечиб олишда камайтирилган воситачилик ҳақини;
  • картани суғурталашни;
  • оила аъзоси учун иккинчи картани чиқариб беришни;
  • картани тезкор алмаштиришни;
  • ҳамкорларнинг муассасаларида чегирмалар ва оширилган кешбэкни.

 

Ушбу ҳамда бошқа қулайликлар ва устуворликлар дунёдаги кўпгина мамлакатларда, шу жумладан МДҲ давлатларида ҳам аллақачон сифат стандартига айланиб бўлган.

 

*Рейтингга банк сайтида қандайдир сабабларга кўра таклиф этилаётган карта ҳақида маълумотлар берилмаганлиги, шунингдек call-марказ орқали бундай маълумотларни зарур муддатларда олишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли Агробанк таклифлари киритилмаган. 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_