Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Ўзбекистондаги илк косметика заводи тақдимоти ўтказилди

04.05.2017

Ўзбекистонда фаолият юритишни бошлаган илк косметика воситалари ишлаб чиқарувчи «Navoiy – Beauty Cosmetics» заводи тақдимоти бўлиб ўтди. Унинг маҳсулотлари фойдаланувчиларга “Estelle” ҳамда “La Corе” савдо белгилари орқали яхши таниш.

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг “Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва экспортга мўлжалланган рақобатдош маҳсулотлар яратиш тўғрисида”ги режасига мувофиқ Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги дўстона, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида мазкур завод “Навоий” эркин-индустриал иқтисодий зонасида ташкил этилган эди.

 

Бугунги кунда мазкур заводда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар мамлакатимизнинг саноат борасидаги яна бир ютуқларидан бирига айланмоқда, косметик воситаларнинг экспортёрларидан бири тариқасида халқаро бозор иштирокчисига айланишига туртки бермоқда.

 

—  Бизнинг мақсадимиз Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг косметика воситалари марказига айлантириш, — дейди «Navoiy – Beauty Cosmetics» директори жаноб Ким. Бугунги кунда Кореяда ишлаб чиқарилган косметика воситалари катта миқдорда Ўзбекистонга импорт қилинмоқда. Бизнинг маҳаллий маҳсулотларнинг эса сифати улар билан бир хил, аммо анча арзон, чунки Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда.

 

Ҳозирда йилига 3 миллион дона 200 дан ортиқ турдаги юзга, тана ва соч учун косметик маҳсулотлар ва ҳатто парфюмерия заводда ишлаб чиқарилмоқда. Унда маҳаллий аҳоли билан бир қаторда бевосита кореялик малакали мутахассислар фаолият юритаяпти.

 

Компания ходимлари доимий равишда хорижда малака оширади. Бундан ташқари, Тошкент фармацевтика институти билан имзоланган меморандумга кўра, институтда косметика ишлаб чиқариш ҳамда илмий-техник лаборатория мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўқув курслари очилиши режалаштирилган.

 

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.