Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Для кого налог за пользование водными ресурсами будет установлен в пятикратном размере - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: налог за пользование недрами существенно не изменится - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: ЕЗН объединяется с земельным налогом - читать на buxgalter.uz Система Вir.uz возобновила квалификационные экзамены - читать на buxgalter.uzПроект НК: какие нас ждут финансовые санкции - читать на buxgalter.uzТеперь можно обращаться за кредитом в любой банк, независимо от постоянного местонахождения - читать на buxgalter.uzЧто нового ждет налогоплательщиков в персональном кабинете - читать на buxgalter.uzНужно ли писать ответ на требование ГНИ, если вы с ним согласились - читать на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер, если выручка превысила 1 000 000 000 сумов - читать на buxgalter.uz

Ўзбекистонга нима учун атом энергетикаси зарур

09.08.2019

Читать на русском языке

Олий Мажлис Сенатининг мудофаа ва хавфсизлик масалалари, аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмиталари “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

 

Йиғилишда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш устуворлиги, хавфсизликнинг таъминланиши, ядровий қурол ва бошқа ядровий портловчи қурилмалар ишлаб чиқаришнинг тақиқланиши атом энергиясидан фойдаланишнинг асосий принциплари экани таъкидланди.

 

Шунингдек, ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашда малакали кадрлар тайёрлашнинг муҳим вазифаларига бағишланган конференция ҳам ўтказилди.

 

Сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, йилдан-йилга энергия ресурсларига эҳтиёж ортиб бормоқда. Республикамиз энергия манбаи сифатида табиий газга қарам, чунки айнан шу ресурсдан фойдаланиш электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмида 85%ни ташкил этади. Буни инобатга олиб, Ўзбекистон Ҳукумати  мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишини таъминлаш учун энергетика тармоғини ривожлантиришнинг турли вариантларини кўриб чиқди.

 

Кўпгина омил ва ҳолатлар ҳисобга олинди - энергетик хавфсизликни таъминлаш, атроф муҳитга углерод ташланмаларини камайтириш, атом электр станциялари фаолиятининг хавфсизлик кўрсаткичларига ишончнинг ортиши, ядро энергетикасининг иқтисодий жиҳатдан самардорлиги ва рақобатбардошлиги ва бошқалар.

 

Натижада мамлакатимизда АЭС қуриш тўғрисида қарор қабул қилинди. Россия ва Ўзбекистон ўртасида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ)нинг хавфсизлик бўйича барча талабларига жавоб берувчи қуввати 2 400 МВт бўлган иккита энергия блокидан иборат “3+” авлод атом электростанциясини қуриш тўғрисида Битим имзоланди. Объект Жиззах вилояти Фориш туманида қурилиши режалаштирилмоқда.

 

Лойиҳани амалга ошириш мақсадида соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ишлаб чиқилмоқда, ядровий ва радиацион хавфсизликни бошқариш тузилмаси такомиллаштирилмоқда.

 

Президентнинг қарори билан Тошкент шаҳрида “МИФИ” Миллий ядро тадқиқот институти филиали ташкил этилди. Россия пойтахтига атом энергетикаси соҳасида маълумот олиш учун 56 нафар талаба юборилди.

 

Радиациявий хавфли объектлар ишчи-хизматчиларини ҳамда авария-қутқарув тузилмалари шахсий таркибларини аварияларни бартараф этиш бўйича касбий тайёргарликдан ўтказиш чораларини кўриш лозимлиги таъкидланди.

 

Олий Мажлис Сенатининг

Ахборот хизмати хабари асосида.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_